Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ва Мексика чегарасида ноқонуний тухум савдоси кескин ошиб кетди
АҚШда парранда гриппи сабаб тухум етишмовчилиги кузатилмоқда. Шу боис одамлар тухумни Мексика ва Канададан ноқонуний йўллар билан олиб киришга ўтган.
АҚШда тухум нархининг кескин ошиши кутилмаган ноқонуний фаолият — Мексикадан тухумни чегарадан олиб ўтиш ҳолатларининг кўпайишига олиб келди. The Wall Street Journal’нинг ёзишича, АҚШда тухум нархи қимматлашгани боис одамлар уни Мексика ва Канададан олиб кирмоқда.
Қайд этилишича, импортнинг бундай тури тақиқланган, чунки тухум расмий текширувлардан ўтказилмаган ҳолда чегарадан олиб ўтилмоқда ва у касалланган бўлиши мумкин. АҚШнинг ўзида эса парранда гриппи авж олган.
АҚШ Божхона-чегара хизмати маълумотларига кўра, жорий молиявий йилда тухум билан боғлиқ тўхтатиб қолинган жўнатмалар сони ўтган йилга нисбатан 36 фоизга ошган. Техас билан чегарадаги айрим ҳудудларда тухум контрабандаси 54 фоизга кўпайган. Сан-Диегода эса бу каби ҳолатлар икки баробардан кўпроқ қайд этилмоқда.
Феврал ойида АҚШда қадоқдаги 10 та тухумнинг ўртача нархи 5,90 долларга етган — бу рекорд. Ўтган йили унинг нархи 3 долларни ташкил этганди. Шу билан бирга, айрим дўконларда 10 дона тухум нархи 10 долларгача кўтарилган.
Аввалроқ АҚШ парранда гриппи сабаб юзага келган товуқ тухумлари етишмовчилиги фонида Европа давлатларига, хусусан, Финландияга ушбу масалада ёрдам сўраб мурожаат қилгани тўғрисида хабар берилганди. Ўз навбатида Швеция ва Финландия АҚШга ушбу маҳсулотни етказиб беришдан бош тортган.
Мавзуга оид
22:03
Нетаняҳу Трамп билан бўлган баҳсни оилавий келишмовчиликка қиёслади
09:20
Трампнинг яқин иттифоқчиси Миллий разведкага раҳбарлик қилади
21:07 / 02.06.2026
АҚШ Эрон билан музокара ўтказишнинг асосий шарти сифатида Ҳўрмуз бўғозини очишни талаб қилмоқда
20:29 / 02.06.2026