Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Финландия АҚШга тухум етказиб беришдан бош тортди
АҚШ парранда гриппи сабаб бошланган тухум етишмовчилиги фонида Европа давлатларидан ёрдам сўради. Аммо Швеция ва Финландия ушбу маҳсулотни етказиб беришдан бош тортди.

Фото: Global Look Press
АҚШ парранда гриппи сабаб юзага келган товуқ тухумлари етишмовчилиги фонида Европа давлатларига, хусусан, Финландияга ушбу масалада ёрдам сўраб мурожаат қилди. Аммо Ҳелсинки Қўшма Штатларда тухум етказиб бермоқчи эмас, чунки ушбу маҳсулот экспорти бўйича Вашингтон билан олдинлари музокара ўтказилмаган. Бу ҳақда Финландия паррандачилик ассоциациясининг ижрочи директори Веера Леҳтиля маълум қилди.
«Келишилган қоидалар бўлмаганидан кейин экспортни бошлаш осон эмас», — дейди у.
Леҳтилянинг сўзларига кўра, агар Финландия етказиб беришни амалга ошира олган тақдирда ҳам ушбу қарор АҚШда тухум етишмовчилиги муаммосини ҳал этмайди. Шунингдек, унинг таъкидлашича, парранда гриппи нафақат Қўшма Штатлар, балки Европа учун ҳам муаммо ҳисобланади. «Финландия ҳозирга қадар буни яхши уддалаган бўлсада, бундан қутилиб қолиш учун мунтазам ишлашга тўғри келади», — дея қўшимча қилади Леҳтиля.
Даниянинг Agriwatch журнали маълумотларига кўра, АҚШ тухум етказиб бериш бўйича сўровларни, шунингдек, Дания, Швеция ва Нидерландияга ҳам йўллаган. «Улар асосан биз қанча ҳажмда тухум етказиб бера олишимизни сўради», — дейди Леҳтиля.
Швециянинг Kronagss компанияси ҳам АҚШга тухум экспорт қилиши даргумон эканини билдирган, чунки экспорт чекловлари ва Европанинг ўзида тухум етишмаслиги бунга халақит беради.
Yle’нинг қайд этишича, АҚШ олдинлари тухумни асосан Канададан импорт қилган, аммо Доналд Трамп бошлаган савдо уруши сабаб импортни ошириш имконсиз.
Парранда гриппи эпидемияси сабаб 2024 йилнинг охирги чорагида АҚШда 20 миллиондан ортиқ товуқ нобуд бўлган — бу эса тухум нархининг ошишига ва дўконларда уларнинг етишмовчилиги бошланишига олиб келган. Феврал охирларида Америка Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қадоқдаги 12 та тухум нархи 8,41 долларга чиққанини маълум қилганди — бу рекорд даражадаги кўрсаткич бўлиб, ўтган йилга нисбатан 200 фоизли ўсишни англатади.
Тавсия этамиз
Интернетда Трампнинг ўлими ҳақида фейк хабарлар тарқалди
Жаҳон | 17:41 / 30.08.2025
Одилбек Исоқов – банкларни хусусийлаштириш кечикаётгани ҳақида
Иқтисодиёт | 14:10 / 30.08.2025
Москвадаги мигрантлар «Амина» мобил иловаси орқали назорат қилинади
Жаҳон | 18:43 / 26.08.2025
Ўзбекистон ва Иордания визасиз режим ўрнатади
Ўзбекистон | 16:23 / 26.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Оддий оператордан рақамли экотизимгача – UZTELECOM Янги Ўзбекистон сари
Ўзбекистон | 17:00
-
“Бошимга қоп кийдириб, ҳарбий бўлинмага олиб боришди” – Россия армиясига ёлланган навоийлик йигит ҳикояси
Жамият | 16:05
-
Танқиддан сўнг: ТИВ ўзбек муҳожирини ҳақоратлаган рус миллатчисига чора кўришни сўради
Ўзбекистон | 15:40
-
Қозоғистонда одам савдоси қурбони бўлган фуқаро Ўзбекистонга олиб келинди
Жамият | 15:35
Мавзуга оид

07:20 / 26.08.2025
Кабеллар узилиши: Eagle S танкери капитани Финландияда суд қилинмоқда

20:09 / 09.07.2025
Литва ва Финландия пиёдаларга қарши миналар ишлаб чиқаради

22:49 / 27.06.2025
Европарламент Финландияга Россия билан чегарани ёпишга рухсат берди

23:56 / 18.06.2025