Адлия вазирлиги шахсларнинг тасвирга бўлган ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтириш мақсадида айрим қонунларга ўзгартириш киритишни назарда тутувчи лойиҳани жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилди.
Вазирликка кўра, шахсларнинг тасвиридан фойдаланиш билан боғлиқ муносабатларда шахсий дахлсизлик ҳуқуқи «уни амалга ошириш механизмлари билан таъминланмаганлиги» сабабли чекланмоқда. Шу сабабли ушбу қонун лойиҳасида «шахсларнинг, жумладан, болаларнинг тасвирга бўлган ҳуқуқларини кафолатлаш, давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти шаффофлигини, сўз ва матбуот эркинлигини янада мустаҳкамлаш, меҳнат муносабатларида ходимларнинг тасвирга бўлган ҳуқуқлари муҳофазасини кучайтириш мақсадида» Фуқаролик, Меҳнат ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга айрим ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш таклиф қилинмоқда. Адлия вазирлиги ушбу лойиҳа паспортида бу ташаббус учун «президент ёки ҳукумат топшириғи» асос бўлганини келтирган, лекин асос бўлган ҳужжатларнинг ҳаволаси мавжуд эмас.
Хусусан, Ўзбекистон Фуқаролик кодексини қуйидаги мазмундаги 100-1-модда билан тўлдириш таклиф қилинган:
«100-1-модда. Тасвирга бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш
Шахсни тасвирга (фототасвир, видеоёзув, у акс этган тасвирий санъат объекти ёки уни идентификация қилиш имконини берадиган бошқа ташқи белгилар йиғиндиси) олиш (тасвирини яратиш) ва ундан фойдаланишга фақат ушбу шахснинг розилиги билан йўл қўйилади.
Башарти, шахс муомалага лаёқатсиз бўлган тақдирда, розилик унинг қонуний вакили томонидан, шунингдек, шахс вафот этган тақдирда, агар у ҳаётлиги чоғида розилик бермаган бўлса, унинг ворислари томонидан берилади. Ўн олти ёшга тўлмаган вояга етмаганлар номидан розилик уларнинг ота-онаси (ота-онанинг ўрнини босувчи шахслар) томонидан берилади.
Тасвирдан фойдаланиш деганда, уни ошкор қилиш, намойиш қилиш, тарқатиш, сақлаш, ишлов бериш, чоп этиш тушунилади.
Қуйидаги ҳолларда шахсларни тасвирга олиш ва ундан фойдаланиш учун розилик олиш талаб этилмайди:
1) тасвирдан жамият ва давлат манфаатлари учун қуйидаги мақсадларда фойдаланишда:
















