Temu Ўзбекистонда юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтди
Temu маркетплейси Ўзбекистонда юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси маълум қилди. Хитойдан арзон товарлар етказиб берувчи ушбу платформага нисбатан Ўзбекистонда 20 мартдан бошлаб чеклов киритилиши кутилаётганди.

Фото: Getty images
Temu маркетплейси юридик шахс – Ўзбекистон резиденти сифатида рўйхатдан ўтди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди.
“Бироқ, ўтган даврлар учун маркетплейс билан муҳокама қилинадиган масалалар мавжуд. Ҳозирда музокаралар олиб борилмоқда”, – дейилади қўмита ахборотида.
Temu'нинг Ўзбекистонга расман кириб келиши ҳукуматнинг босими ортидан рўй берди.
4 март куни Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ва Солиқ қўмитаси қўшма баёнот билан чиқиб, Temu Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ ишламаётгани учун маркетплейс фаолиятига чеклов киритилишини эълон қилганди. Ўзбекистонликларга платформада ортиқ буюртма бермаслик, ҳали етиб келмаган буюртмалар учун тўловни эса қайтариб олиш тавсия этилганди.
Расмийлар буни Temu томонидан Ўзбекистоннинг электрон тижорат, чакана савдо, реклама, шахсга доир маълумотлар, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар соҳасидаги қонунларига риоя қилинмаётгани билан изоҳлаган.
2024 йилда охирида қабул қилинган Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, 2025 йил 1 июлдан эътиборан Ўзбекистонда рўйхатдан ўтмаган хорижий электрон савдо платформаларининг фаолияти тақиқланади. Улар ё Ўзбекистонда солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтиши ёки шуъба корхонасини ташкил этиши керак бўлади.
Маркетплейслар соҳаси регулятори – Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига кўра, ўтган йили ўзбекистонликлар Temu'дан жами 10 млн доллардан ортиқ нархдаги товарларни харид қилган.
Март ойи бошида чеклов ҳақида эълон қилингач, Temu Ўзбекистонда энг кўп юклаб олинган иловалар рўйхатидан тушиб кетганди.
Маълумот учун, январ ойида eBay ҳам Ўзбекистонда солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган. Аввалги йилларда Netflix, Amazon, Google, Apple, Zoom ва бошқа йирик компаниялар ҳам Ўзбекистонда солиқ тўловчига айланган.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат
Ўзбекистон | 09:00
-
Тошкентда кўп қаватни турар жой қуриш учун берилган хулоса судда бекор қилинди
Ўзбекистон | 08:55
-
Ўзбекистонда ОТБ иштирокида 23 та янги лойиҳа амалга оширилади
Иқтисодиёт | 08:52
-
Германия: Россия музокаралардан олдин сулҳга рози бўлиши керак
Жаҳон | 08:11
Мавзуга оид

22:42 / 03.05.2025
АҚШда жисмоний шахслар буюртма қилган хорижий товарлар учун божсиз режим бекор қилинди

16:22 / 01.05.2025
Ерости сувларидан ҳисоблагичсиз фойдаланганда солиқ тўлови беш баробар оширилади

08:30 / 30.04.2025
Электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий компаниялар қанча солиқ тўлагани айтилди

23:25 / 24.04.2025