Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 12:09 / 08.03.2025
6865
1 дақиқада ўқилади
Зоминда юк машинаси ёниб кетди
Жиззах вилояти Зомин туманида юк машинаси ёниб кетди. Ҳолат юзасидан вилоят ФВБ маълумот берди.
Фото: Видеодан кадр
7 март куни соат 11:40 ларда Зомин тумани Даштобод шаҳарчасида Зил-130 русумли юк автомобилида ёнғин чиққани тўғрисида вилоят ФВБга хабар келиб тушган.
Хабарга асосан, воқеа жойига Зомин тумани ФВБнинг ёнғин-қутқарувчилари соат 11:44 да етиб бориб, ёнғин 12:05 да батамом ўчирилган.
Ёнғин натижасида юк автомобилининг мотор ва салон қисми ёниб зарарланган. Фуқароларнинг куйиш, тан жароҳати олиши ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмаган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш