Трамп Путин билан яширин музокаралар ўтказганини маълум қилди
Доналд Трамп Россия президенти билан 18 март кунги қўнғироқдан олдин ҳам «кўп марта гаплашганини» айтди. Унга кўра, ушбу суҳбатлар оммага эълон қилинмаган.

Фото: Reuters
АҚШ президенти Доналд Трамп Россия президенти Владимир Путин билан сўнгги ҳафталарда бир неча бор суҳбатлашганини маълум қилди. Бу ҳақда у 18 март куни Путин билан музокаралар ўтказганидан сўнг Washington Examiner нашрига берган интервюсида айтиб ўтди.
«Жуда яхши қўнғироқ бўлди. Ўйлайманки, бу ниманингдир яхши нарсанинг бошланиши. Бунга ҳаракат уч ёки тўрт ҳафта олдин бошланган эди. Биласизми, мен Путин билан кўп марта гаплашганман — ҳаммаси ушбу қўнғироқдан бошланмади. Бизнинг бошқа суҳбатларимиз ҳам бўлган», — деди Трамп.
Журналистнинг бу суҳбатлар ҳақида оммага эълон қилинганми деган саволига жавоб бераркан, Трамп шундай деди: «Йўқ [эълон қилинмаган], лекин бу ижобий динамиканинг давомидир. Агар бу ижобий бўлмаганида мен сизга айтган бўлардим».
Доналд Трамп АҚШ президенти лавозимига киришганидан кейин Владимир Путин билан қанчалик тез-тез телефон орқали музокаралар ўтказгани аниқ эмас. Икки мамлакат етакчилари 12 феврал ва 18 март кунлари ўзаро субат қурди. Шу билан бирга, Трамп 8 февралда Россия—Украина урушини тугатишга келишиб олиш мақсадида Путин билан телефонда гаплашганини айтганди.
The Washington Post газетаси манбасини 2024 йил ноябр ойида Трамп АҚШ президентлиги сайловларида ғалаба қозонганидан кўп ўтмай Путин билан телефон орқали мулоқот қилгани тўғрисида хабар берганди. Ўз навбатида Кремл ушбу суҳбат фактини рад этган.
Эслатиб ўтамиз, март бошларида Доналд Трамп маъмурияти амалдорлари Овал кабинетдаги тортишувдан кейин «Оқ уй билан муносабатлар барқарорлашуви муҳимлигини таъкидлаш учун» Украина президенти Володимир Зеленский ва унинг жамоаси билан яширин музокаралар ўтказгани тўғрисида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Путин Россия Одессага даъво қилмаслиги шартини айтган – «Коммерсант»
Жаҳон | 22:26 / 19.03.2025
Қозоғистонда амалдорлар қамоқхоналарга экскурсияга олиб борилмоқда
Жаҳон | 18:16 / 19.03.2025
Трамп: «Украинага босим ўтказишга мажбур бўлгандик»
Жаҳон | 20:53 / 18.03.2025
Temu Ўзбекистонда юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтди
Ўзбекистон | 20:25 / 18.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ЕИ АҚШ товарларига жавоб божлари жорий этишни апрел ўрталарига қолдирди
Жаҳон | 00:51
-
Эрдўған мухолифатни Истанбул мэрининг ҳибсга олинишини сиёсийлаштиришда айблади
Жаҳон | 00:19
-
Наврўз байрамида Тошкентда автобус ва метро қандай тартибда ҳаракатланиши маълум қилинди
Жамият | 23:41 / 20.03.2025
-
Африкадан ҳозирда йўқолиб кетган сайёрага тегишли метеорит топилди
Жаҳон | 23:39 / 20.03.2025
Мавзуга оид

00:51
ЕИ АҚШ товарларига жавоб божлари жорий этишни апрел ўрталарига қолдирди

20:38 / 20.03.2025
Трамп таълим вазирлигини ёпмоқда: демократлар судга ариза топширди

20:27 / 20.03.2025
Reuters: Разведка Трампга Курск областидаги украиналик ҳарбийлар қуршовда эмаслигини маълум қилган

15:28 / 20.03.2025