Кремл: Россия ва АҚШ 24 март куни ғалла битимини тиклаш бўйича музокаралар ўтказади
Музокаралар Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдда бўлиб ўтади. Россия томонидан унда Федерация Кенгаши қўмитаси раҳбари ва ФХХ директори маслаҳатчиси иштирок этади.

Фото: iStock
Россия ва АҚШ делегациялари Қора денгиз акваториясида кемалар хавфсизлигига оид «Қора денгиз ташаббуси»нинг қайта тикланиш имконияти юзасидан музокаралар олиб боради. Бу ҳақда РФ президентининг ёрдамчиси Юрий Ушаков маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, бу борадаги маслаҳатлашувлар 24 март куни Ар-Риёдда бўлиб ўтади. Россия делегациясига музокараларда Федерация Кенгашининг халқаро ишлар бўйича қўмитаси раҳбари Григорий Карасин ва Федерал хавфсизлик хизмати директори маслаҳатчиси Сергей Беседа бошчилик қилади.
«Эслатиб ўтаман, 2022 йил июл ойида тегишли пакет келишувлари БМТ бош котиби Антониу Гутерришнинг кўмаги ва иштирокида имзоланган эди, бироқ бу келишувлар тўлиқ ҳажмда амалга ошмади», — дейди Ушаков.
АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф олдинроқ АҚШ ва Россия делегацияси 23 март куни Жиддада музокаралар ўтказишини маълум қилганди. Шу билан бирга, РФ президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков 20 март куни томонлар «охирги нюансларни келишиб олгани», музокаралар 23 мартда эмас, бошқа куни ўтказилишини айтганди.
Песковнинг сўзларига кўра, Саудия Арабистонида Қора денгиз ғалла ташаббусини қайта тиклашдан ташқари, Россия—Украина урушини тугатишнинг бошқа «нюанслари» ва «жиҳатлари» муҳокама қилинади.
Қора денгиз ғалла ташаббуси — бу Украина ғалласини экспорт қилиш бўйича келишув бўлиб, у 2022 йил июлидан 2023 йил июлигача амал қилган. Ушбу битим Туркия ва БМТ воситачилигида имзоланган. Россия ушбу келишувнинг Россия ўғитларига оид қисми бажарилмаганини таъкидлаган. Орадан бир йил ўтиб, Россия уни узайтиришдан бош тортган.
Тавсия этамиз
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Паутина» операцияси аниқ тарих дарсликларига киритилади — Зеленский
Жаҳон | 00:20
-
Германияда мактаб ўқувчиларига «эрта пенсия» тайинлаш таклифи илгари сурилди
Жаҳон | 23:06 / 01.06.2025
-
Бангладеш суди собиқ бош вазир Шайх Ҳасинани ҳибсга олиш ордерини берди
Жаҳон | 22:27 / 01.06.2025
-
Терговдаги қийноқлар, арзонлашган доллар ва АҚШдаги ўзбек лоббиси — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 22:10 / 01.06.2025
Мавзуга оид

19:01 / 01.06.2025
Россияда террорчилар учун ўлим жазосини жорий этиш таклиф қилинди

17:37 / 01.06.2025
Иркутск области илк бор дронлар ҳужумига учради. Украина ОАВ бу «Паутина» махсус операцияси эканини маълум қилди

22:40 / 31.05.2025
“Ғарбий Сибирни ўзбеклар бошқарган” – таҳлилчилар Россияда кўтарилган шов-шув ҳақида

16:55 / 31.05.2025