Венгрия ўзбекистонлик мигрантлар учун виза бериш тартибини соддалаштириши мумкин
Мамлакат элчихонаси кўмагида Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги вакилларидан иборат Ўзбекистон делегациясининг Будапешт шаҳрига амалий ташрифи ташкил этилди.

Фото: Дунё
Ўзбекистон делегацияси ташриф давомида Венгрия Ташқи ишлар ва савдо вазирлиги давлат котиби ўринбосари Агнес Кертес, Ички ишлар вазирлиги давлат котиби Золтан Болчик, Чет элликлар бўйича миллий полиция бошқармаси бош директори Шандор Гёмбош, Миллий иқтисодиёт вазирлиги давлат котиби ўринбосари Силвиа Балоч ҳамда бир қатор рекрутинг компаниялари раҳбарлари билан музокаралар ўтказди.
Венгрия томони миграция ва мобиллик соҳасида кенг қамровли шериклик тўғрисидаги битимни ишлаб чиқишдан манфаатдорлигини тасдиқлади.
Томонлар, меҳнат мигрантлари учун виза бериш тартибини соддалаштириш истиқболларини биргаликда ўрганишга келишиб олдилар.
Ўзбекистон делегацияси сафар давомида, шунингдек, Венгриядаги юртдошлар билан ҳам учрашди.
Мавзуга оид

14:14 / 22.03.2025
БМТ: 2024 йилда дунё бўйлаб 8938 нафар мигрант ҳалок бўлди

19:21 / 17.03.2025
Қозоғистонда миграция қонунчилигини бузган 1,2 мингдан ортиқ чет эл фуқароси мамлакатдан чиқариб юборилди

07:50 / 17.03.2025
Татаристон Ўзбекистондан 10 минг меҳнат мигрантини ишга жалб этмоқчи

22:13 / 14.03.2025