Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буюк Британия туристик визани расмийлаштириш учун йиғимларни оширади
Бундан ташқари, Global Talent, талабалар ва ишчи визалари нархи тоифасига қараб камида 7 фоизга ошади.
Буюк Британия 9 апрелдан бошлаб туристик визани расмийлаштириш учун йиғимларни оширади. Йиғимларнинг янги нархи мамлакат ҳукуматининг сайти орқали эълон қилинди.
Қайд этилишича, талабалар, ишчи визалари ва «истеъдодлилар визаси»ни расмийлаштириш учун ҳам божхона тўловлари оширилади.
Хусусан, сайёҳлик визасини расмийлаштириш йиғими ўртача 10 фоизга кўпаяди. Ярим йиллик виза нархи 127 фунт стерлинг (2,1 млн сўм), икки йилгача — 475 фунт стерлинг (7,9 млн сўм), беш йилгача — 848 фунт стерлинг, ўн йилгача — 1059 фунт стерлинг бўлади.
Бундан ташқари, Global Talent, талабалар ва ишчи визалари нархи тоифасига қараб камида 7 фоизга ошади.
Британия Ички ишлар вазирлигига кўра, йиғимнинг оширилиши «иммиграция ва чегара тизимининг давлат маблағларига қарамлигини камайтиришга хизмат қилади». Нархларнинг оширилиши ҳукуматга ҳар йили қўшимча 269 миллион фунт стерлинг даромад келтиради.
Мавзуга оид
21:11 / 03.07.2026
Британиялик сиёсатчилар «Маша ва Айиқ» мултфилмини тақиқлашга чақирди
20:11 / 30.06.2026
Британияда нам салфеткаларни сотиш тақиқланди
22:32 / 26.06.2026
Чарлз III Британия монархлари орасида биринчи бўлиб солиқларини эълон қилди
18:22 / 26.06.2026