Мексикада майяларнинг муқаддас ибодатхонасига чиққан турист калтакланди
У баландлиги 25 метрга етадиган пирамида кўринишидаги Кукулкана ибодатхонасига кўтарилган. Қонунбузар мексикалик қўриқчилар томонидан қўлга олинган.

Фото: Daily Mail
Мексикада маҳаллий аҳоли зиналар орқали майялар ибодатхонасига чиқиб қолган германиялик туристни калтаклади. Гувоҳлар томонидан тасвирга олинган видеони Daily Mail эълон қилди.
Қайд этилишича, воқеа 20 март куни Чичен-Ицедаги Кукулкана ибодатхонаси ҳудудида юз берган. Кадрларда эркак 25 метрли пирамида кўринишидаги муқаддас ибодатхонанинг тик зинапоялари бўйлаб юқорига кўтарилаётгани тасвирланган. Гувоҳлар ҳуштак чалиб, уни бу ишни қилмасликдан огоҳлантиришга уринган.
Туристни қўлга олиш учун мексикалик қўриқчилар ҳам пирамидага чиқишга мажбур бўлган. Улар қонунбузарни мажмуадан олиб чиқиб кетгунга қадар, бир неча киши туристни уришга улгуриб қолган. Эндиликда қонунбузар турист қандай жазога тортилишига ойдинлик киритилмаган.
Таъкидланишича, 2008 йилдан бери қадимги пирамида устига чиқиш тақиқланган. Ушбу чора мазкур ҳудуднинг тарихий ва маданий қадриятларини ҳимоя қилишга қаратилган.
Маълумотларга кўра, 2023 йилда Кукулкана зиналари бўйлаб кўтарилган полшалик турист ҳам калтакланган. Ўшанда у 12 соат давомида ҳибсга сақланган, кейин эса жаримага тортилган.
Мавзуга оид

17:39 / 11.03.2025
Мексикада автобуслар иштирокидаги иккита ЙТҲда 25 киши ҳалок бўлди

20:40 / 01.03.2025
АҚШ Трамп талаблари бажарилмаса, Мексикага «ҳарбий ҳаракатлар» билан таҳдид қилди

17:00 / 28.02.2025
Мексика наркобарон Рафаэл Каро Кинтерони АҚШга экстрадиция қилди

23:08 / 26.02.2025