NYT: SpaceX Трамп маъмуриятидан миллиардлаб долларлик шартномалар олади
Илон Маск раҳбарлик қилаётган Ҳукумат самарадорлиги департаменти бюджет харажатларини қисқартиришга уринаётганига қарамай, унинг компаниялари миллиардлаб долларлик давлат шартномаларини қўлга киритмоқда.

Фото: Eric Lee/The New York Times
Илон Маск АҚШ Ҳукумат самарадорлиги департаменти (DOGE) раҳбари сифатида қатор идораларни ёпиш ва юзлаб ходимларни ишдан бўшатиш орқали давлат харажатларини қисқартириш ташаббусини илгари сурмоқда. Шу билан бирга, унинг SpaceX компанияси айрим идоралардан миллиардлаб долларлик федерал шартномаларни қўлга киритишга тайёрланяпти, деб ёзади The New York Times.
Газетанинг қайд этишича, Мудофаа вазирлигининг янги раҳбарияти Маскка тегишли компания ҳарбийларга юкларни сайёра бўйлаб ташишда илғор ва истиқболли усулларни тақдим этиши мумкин деб ҳисобламоқда. Савдо вазирлиги эса компанияни шаҳарлардан ташқарида кенг полосали интернетни ривожлантириш лойиҳасида иштирок этиш учун мос деб топган. Лойиҳанинг умумий қиймати 42 миллиард долларни ташкил этади.
NASA’га бўлса Маскнинг Марсни тадқиқ қилиш ва у ерга биринчи астронавтларни юбориш лойиҳаларига алоҳида эътибор қаратиш тавсия этилмоқда. Шунингдек, Оқ уй ва Федерал фуқаролик авиацияси бошқармаси ҳукуматнинг интернетдан фойдаланиш имкониятини ошириш учун Starlink ускуналарини ўрнатган. Бундан ташқари, компания давлат мулкидан фойдаланиш учун кенг имкониятга эга бўлган.
«Илон нимани сўраса, ўшани қўлга киритиш имконияти жуда баланд. У Оқ уйда ҳам, Трампнинг Флоридадаги қароргоҳи Мар-а-Лагода ҳам ўз одами ҳисобланади. Ҳеч ким унинг ҳокимиятда бундай кучли таъсирга эга бўлишини кутмаган эди», — дейди Федерал савдо комиссиясининг собиқ ходими Блер Левин.
Tesla ва SpaceX бош директори Илон Маск Доналд Трампни сайловолди кампанияси вақтида фаол қўллаб-қувватлаган ва унинг асосий ҳомийсига айланган эди. Сайловдаги ғалабадан кейин ушбу миллиардер Трамп маъмуриятида Ҳукумат самарадорлиги департаменти раҳбари лавозимини олди, унинг вазифаси ўзининг сўзларига кўра, бюджет харажатларини, шиширилган аппаратларни қисқартириш ва коррупцияга қарши курашишдан иборат.
Тавсия этамиз
“Сиртқи таълим ёпилса, ҳеч нарса йўқотмаймиз” – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 15:26 / 19.05.2025
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Илон Маск аста-секин сиёсатдан кетишга ваъда берди
Жаҳон | 00:53
-
ИИБ ходимини пичоқлаган шахсни қўлга олишда ёрдам берган фуқаро 10 млн сўм билан тақдирланди
Жамият | 23:56 / 20.05.2025
-
Путин ва Трамп мулоқоти: бу гал ҳам ҳеч қандай натижа бўлмади
Жаҳон | 23:48 / 20.05.2025
-
Хитой космик станциясидан номаълум микроб штамми топилди
Фан-техника | 23:35 / 20.05.2025
Мавзуга оид

00:53
Илон Маск аста-секин сиёсатдан кетишга ваъда берди

20:55 / 09.05.2025
Британияда уруш фахрийси танкда Tesla автомобилини пачақлади

22:17 / 08.05.2025
Билл Гейтс миллиардер Илон Маскни қашшоқ болалар ўлимида айблади

23:30 / 04.05.2025