Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Россия ва Украина билан Қора денгизда ўт очишни тўхтатиш бўйича келишиб олди – Оқ уй
Томонлар, шунингдек, савдо кемаларидан ҳарбий мақсадларда фойдаланишнинг олдини олишга ҳам келишди.
Оқ уй Қўшма Штатлар Украина ва Россия билан Қора денгизда хавфсиз навигацияни таъминлаш ва «куч ишлатишни истисно қилиш» ҳақида келишиб олди. Бу ҳақда Америка делегациясининг Ар-Риёзда ўзаро урушаётган томонлар билан учрашувлари якунлари бўйича матбуот хабарларида айтилади.
Томонлар, шунингдек, савдо кемаларидан ҳарбий мақсадларда фойдаланишнинг олдини олишга ҳам келишди.
Энергетика объектларига ўзаро ҳужумларни тақиқлаш бўйича қарорлар қабул қилинмади. Оқ уй матбуот релизида фақатгина Қўшма Штатлар урушаётган томонлар билан энергия объектларига ҳужумларни 30 кунга тўхтатиш таклифини «амалга ошириш чораларини ишлаб чиқишга» келишиб олгани айтилади.
Ар-Риёздаги музокаралар 24 ва 25 март кунлари бўлиб ўтди. АҚШ вакиллари Украина делегацияси билан алоҳида, Россия делегацияси билан алоҳида учрашган.
Музокаралар бошланишидан олдин томонлар музокараларнинг «техник» хусусиятга эга эканини таъкидлаган эди.
Ҳозирча Россия ва Украина музокаралар якуни бўйича ҳеч қандай расмий баёнот бермади.