Жаҳон | 23:51 / 25.03.2025
12301
2 дақиқада ўқилади

Францияда иккита самолёт тўқнашиб кетди — видео

Ҳодиса машғулот вақтида содир бўлган. Учувчилар ва бир нафар йўловчи катапултадан фойдаланишга улгуриб қолган.

Фото: France Blue

Франция шарқидаги Сен-Дизе авиабазаси ҳудудида Patrouille de France гуруҳи таркибига кирувчи иккита Alpha Jet самолёти бир-бири билан тўқнашиб кетди, деб хабар беради мамлакат Ҳарбий-космик кучлари.

Франция қуролли кучлар вазири Себастен Лекорнюнинг маълум қилишича, самолётлар машғулот вақтида тўқнашган. Ҳар икки самолётнинг учувчилари ва ҳаво кемаларининг бирида бўлган йўловчи катапултадан фойдаланишга улгурган — улар енгил жароҳат олган.

Гувоҳлар самолётлар тўқнашувини видеога олишга улгуриб қолган.

Маълумотларга кўра, самолётлардан бири ўрмонга, иккинчиси маҳаллий цемент заводи ҳудудига қулаб тушган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, корхона ҳудудида ёнғин чиққан ва у тезда ўчирилган.

 

Фозилбек Юсупов
Тайёрлаган Фозилбек Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид