Кремль: Саудия Арабистонидаги Россия-АҚШ музокаралари мазмуни ошкор этилмайди
Музокараларда «деталлар жуда батафсил муҳокама қилингани» таъкидланмоқда.

Фото: ТАСС
24 март куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёз шаҳрида бўлиб ўтган Россия-Америка музокараларининг мазмуни эълон қилинмайди. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
«Гап техник музокаралар ҳақида кетмоқда. Бу музокараларда деталлар жуда батафсил муҳокама қилинди, шунинг учун бу музокаралар мазмуни, албатта, ошкор этилмайди. Буни кутмаслик керак», деди Песков.
Унинг сўзларига кўра, музокаралардаги нутқлар ҳозир таҳлил қилинмоқда. Фақат кейинроқ қандайдир хулосалар ҳақида гапириш мумкин бўлади.
Аввалроқ, CBS News телеканали Россия-Америка музокаралари натижалари бўйича баёнот Москва вақти билан соат 11:00 да эълон қилиниши керак, деб ёзган эди.
Reuters нашрининг ёзишича, баёнот «ижобий» бўлиши керак. Қўшма баёнот мазмуни Москва ва Вашингтонга маъқулланиши учун юборилган.
Россия-АҚШ музокаралари 24 март куни ўтказилди. Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг айтишича, музокаралар «Қора денгизда навигация хавфсизлиги» ва «Қора денгиз ташаббуси» билан боғлиқ.
Тавсия этамиз
Тошкентда энди автомобилни онлайн рўйхатдан ўтказиш мумкин
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Лондонда тинчлик музокаралари барбод бўлди
Жаҳон | 21:29 / 23.04.2025
Хитой Ойда АЭС қуриш режасини тасдиқлади
Жаҳон | 17:06 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистоннинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 17:10
-
Хусусий клиникаларни текшириш бўйича ССВнинг ваколатлари кенгайтирилиши мумкин
Ўзбекистон | 17:00
-
Гуржистон собиқ бош вазири ва ҳукмрон партия раиси Ираклий Гарибашвили сиёсатдан кетишини эълон қилди
Жаҳон | 16:50
-
Балашихада портлаш оқибатида бош штаб генерали ҳалок бўлди
Жаҳон | 15:26
Мавзуга оид

13:55
Очликка рўпара бўлган Ғазо, санкциялардан халос бўлишга уринаётган Сурия ва Россиянинг Қирғизистонга таҳдиди — кун дайжести

13:33
Украина тинчлик режаси бўйича 5 та талабини АҚШга маълум қилди

13:32
Apple АҚШ бозори учун iPhone ишлаб чиқаришни Ҳиндистонга кўчирмоқчи

09:59