АҚШга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди
Сирдарё ва Навоийда Қўшма Штатларга ишга юборишни ваъда қилиб, фуқаролардан 38 ва 14 минг доллар талаб қилган шахслар қўлга олинди.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамен
Сирдарё ва Навоий вилоятларида пул эвазига АҚШга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.
Қайд этилишича, департаментнинг Ширин шаҳри бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда Ф.Р. исмли шахс фуқаро М.Х.нинг ишончига кириб, ўзи ва унинг танишини 38 минг доллар эвазига АҚШга ишга юбориш ва виза олиб беришни ваъда қилгани аниқланган. У келишилган пуллар ҳисобидан 52 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, департаментнинг Навоий шаҳри бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда М.А. исмли шахс (муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган) фуқаро Л.Қ.нинг ишончига кириб, уни Мексика давлати орқали АҚШга ишга юбориши эвазига 14 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ Чилонзорда АҚШга ишга юбориш учун 40 минг доллар олган шахс ушлангани тўғрисида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Германиядаги шаҳарча газетада эълон бериб, янги ҳоким ахтармоқда
Ўзбекистон | 07:57
-
Kun.uz Рамазон ҳайити билан барчани муборакбод этади!
Ўзбекистон | 07:01
-
Саида Мирзиёева Туркманистондаги халқаро конференцияда иштирок этди
Ўзбекистон | 00:41
-
Трамп фирибгарлик учун қамалган Nikola Motor асосчисини афв қилди
Жаҳон | 23:56 / 29.03.2025
Мавзуга оид

23:56 / 29.03.2025
Трамп фирибгарлик учун қамалган Nikola Motor асосчисини афв қилди

22:55 / 29.03.2025
Пентагон 75 мингдан ортиқ ходимни ишдан бўшатишга тайёрланмоқда

21:38 / 29.03.2025
Пентагон раҳбари махфий музокараларга хотинини ҳам олиб боргани маълум бўлди

21:10 / 29.03.2025