Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Францияда ижарачи уй эгасини «ҳаддан ташқари юқори» ижара нархи учун судга берди
Лион суди мазкур ишни кўриб чиқиб, ижарачи фойдасига қарор чиқарди.
Францияда ижарачи ўзи яшаётган уйга белгиланган ижара нархи ҳаддан ташқари юқорилиги учун хонадон эгасини судга берди, деб ёзади Le Figaro.
Қайд этилишича, Лионда яшовчи Фабен исмли эркак ойига 600 евро эвазига ижарада яшаб келган. У шаҳар бошқаруви сайтини ўрганиб чиқиб, унинг ижара тўлови белгиланган максимал миқдор — ҳар бир ижарачи учун 383 евродан ошиб кетганини тушуниб қолган ва уй эгасига қарши судга мурожаат қилган.
Аввалига Фабен уй эгасига ортиқча тўланган пулларни қайтаришни сўраб мурожаат қилган. Рад жавобини олгач, эркак юрист топган ва судга борган. Унинг қўшниси ҳам биргаликда судга шикоят киритган.
Иш Лион суди томонидан ўтган йилнинг октябрида кўриб чиқилган. Натижада жавобгар зиммасига белгиланган максимал ижара ҳақидан ортиқча тўланган ижара суммасини тўлиқ қоплаш юкланган, яъни уй эгаси икки кишига 4008 евро тўлайди. Шунингдек, суд ижарага берувчи фуқарони ижара қоидаларига бўйсунмаганликда айбдор деб топган.
Мавзуга оид
10:08 / 11.06.2026
Ёнилғи нархлари ошиши Европада электромобилларга талабни кучайтирди
10:45 / 10.06.2026
Айрим шаҳарларда ҳарбий хизматчилар учун ижара компенсацияси оширилади
10:40 / 09.06.2026
Европанинг янги авлод жанговар самолёти лойиҳаси тўхтатилди
08:50 / 08.06.2026