Кўп қаватли уйларни иситиш ёпиқ тизимга ўтади. Бу қандай ишлайди?
Кўп квартирали уйлар, мактаб, боғча ва шифохоналарни иситиш очиқ тизимдан ёпиқ тизимга ўтказилади. Бу орқали энергоресурслар тежалади, ақлли ҳисоблагичлар ўрнатилиши эвазига сув ҳарорати ва босими аниқ кўриниб туради, жўмрак очилганда иссиқ сув келишини узоқ кутишга тўғри келмайди. Қурилиш ва уй-жой коммунал вазирлиги Kun.uz'га ёпиқ тизимнинг афзалликлари ҳақида маълумот берди.

Фото: Kun.uz
11 март куни “Уй-жой ҳамда бино-иншоотларни иссиқлик энергияси билан таъминлаш соҳасини тубдан ислоҳ қилиш ҳамда биноларнинг энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” президент қарори қабул қилинди.
Унда кўп квартирали уй-жойлар ва ижтимоий соҳа муассасаларига 8 681 та индивидуал иссиқлик пунктларини ўрнатиш (2025 йилда 480 та) орқали марказлашган иссиқлик таъминотини ёпиқ тизимга ўтказиш дастурини амалга ошириш кўзда тутилган.
Kun.uz Қурилиш ва уй-жой коммунал вазирлигидан ёпиқ тизим қандай ишлаши борасида изоҳ олди.
Вазирликнинг маълум қилишича, ўтган даврда иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш бўйича замонавий технологиялар синовдан ўтказилган ҳамда марказлашган иссиқлик таъминоти тизимини босқичма-босқич ёпиқ тизимга ўтказиш ишлари бошланган.
“Бунда ҳар бир кўп қаватли уйнинг ертўла қисмида индивидуал иссиқлик пунктлари ўрнатиш ташкил этилади. Индивидуал иссиқлик пунктлари (ИИП) “очиқ” иссиқлик таъминоти тизимини “ёпиқ” тизимга ўтказиш учун мўлжалланган қурилмадир.
“Очиқ” иссиқлик таъминоти тизимида қозонхонадан бериладиган иссиқ сувнинг бир қисми тўғридан тўғри коммунал-маиший эҳтиёжлар учун ишлатилади ва иссиқлик энергияси манбага қайтарилмасдан, истеъмолчилар томонидан оқизиб юборилади.
“Ёпиқ” иссиқлик таъминоти тизимида эса иссиқлик ташувчи, истеъмолчининг индивидуал иссиқлик пунктлари орқали ўз иссиқлигини бериб, ҳарорати пасайган ва ҳажмини йўқотмаган ҳолда иссиқлик манбайига қайтарилади. Яъни иссиқлик таъминоти корхоналаридан келган иссиқ сув истеъмолчига етарли ҳароратни бериб, ҳажми йўқолмаган ҳолатда, ортга қайтарилади. Иссиқлик тармоқларидаги меъёрий йўқотишлар бундан мустасно”, – дейилади вазирлик берган изоҳда.
Таъкидланишича, ёпиқ тизимнинг бир қатор афзалликлари бор, хусусан:
- “ёпиқ” тизимга ўтиш орқали, аввало, қозонхоналарда кимёвий тозаланган сув тежаб қолинади;
- истеъмолчи, кўп қаватли уйга хизмат кўрсатувчи ташкилот ва иссиқлик таъминоти корхонаси ўртасида аниқ ҳисоб-китобларни амалга ошириш имконияти яратилади, боиси ҳар бир индивидуал иссиқлик пунктларида замонавий, ақлли ҳисоблагичлар ўрнатилади;
- истеъмолчиларга етказиб берилаётган иссиқлик энергиясининг миқдори, ҳарорати ва босими тўғрисидаги маълумотлар реал вақт режимида қайд этиб борилади, бунда истеъмолчи ҳам, таъминотчи ҳам аниқ кўрсаткичларга эга бўлади;
- иссиқлик таъминоти сифати ошади, чунки индивидуал иссиқлик пунктларининг иситиш блокидаги насослар уй ички иситиш тизимидаги радиаторларда иссиқлик ташувчининг бир маромда айланишини таъминлайди: битта хона исиб, иккинчиси исимай қолиши каби ҳолатлар бартараф этилади;
- кўп қаватли уйнинг сўнгги қаватидаги хонадонларда ҳам сутканинг исталган вақтида иссиқ сув жўмраги очилган заҳоти иссиқ сув тушишига эришилади;
- ташқи ҳаво ҳароратига қараб иссиқлик таъминоти ҳароратини автоматик созлаш имконияти яратилади; бунинг натижасида иссиқлик энергияси иқтисод қилинади ва бу ўз ўзидан иссиқлик таъминоти учун ойлик тўловлар камайишига замин яратади;
- индивидуал иссиқлик пунктлари рақамлаштирилгани ҳисобидан ҳудудлар ва республика миқёсидаги кўп қаватли уйлардаги иссиқлик энергияси параметрларини мониторинг қилиш, носоз эҳтиёт қисмлари бўйича маълумотларни онлайн олиш ва уларни ўз вақтида бартараф этиш имконияти яратилади.
Вазирликнинг маълум қилишича, иссиқлик таъминотини очиқ тизимдан ёпиқ тизимга ўтказиш орқали 7 фоиздан 10 фоизгача энергия ресурсларининг тежалишига эришилади.
“2018-2024 йиллар давомида барча дастурлар доирасида 98 та лойиҳа республиканинг барча ҳудудларида амалга оширилди. Бунда 82 та қозонхона ва 320 км узунликдаги иссиқлик тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари якунланган. Ёпиқ иссиқлик таъминоти тизимини ташкил этиш учун 973 та индивидуал иссиқлик пунктлари ўрнатилган.
Соҳада амалга оширилаётган ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари дейсизми, Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида дейсизми, барча лойиҳаларда индивидуал иссиқлик пунктлари ўрнатиш орқали босқичма-босқич ёпиқ тизимга ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда”, – дейилади вазирлик хабарида.
Бундан ташқари, иссиқлик тармоқларидаги йўқотишларни камайтириш мақсадида иссиқликни сақловчи, шу жумладан, пенополиуретандан тайёрланган полимер изоляцияли ва ҳимоя қобиғига ўралган, каналсиз ётқизиш имконини берувчи қувурлар ётқизиляпти.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Германиядаги шаҳарча газетада эълон бериб, янги ҳоким ахтармоқда
Ўзбекистон | 07:57
-
Kun.uz Рамазон ҳайити билан барчани муборакбод этади!
Ўзбекистон | 07:01
-
Саида Мирзиёева Туркманистондаги халқаро конференцияда иштирок этди
Ўзбекистон | 00:41
-
Трамп фирибгарлик учун қамалган Nikola Motor асосчисини афв қилди
Жаҳон | 23:56 / 29.03.2025
Мавзуга оид

17:12 / 26.03.2025
Марказлашган иссиқлик таъминотига уланмаган кўп қаватли уйлар учун локал қозонхоналар қурилади

21:08 / 24.03.2025
Москва ва Санкт-Петербург элитали уй-жой нархлари ўсиши бўйича дунё мегаполисларини ортда қолдирди

11:34 / 15.03.2025
Ҳудудларда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси маълум қилинди

20:15 / 14.03.2025