Спорт | 11:34 / 26.03.2025
4506
2 дақиқада ўқилади

Тимур Кападзе: «Дуранг адолатли натижа бўлди»

Фото: ЎФА

Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Темур Кападзе ЖЧ-2026 саралашидан ўрин олган Эрон (2:2) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди. 

«Аввало, Эрон миллий жамоасини жаҳон чемпионатига чиққани билан табриклайман ва уларга мундиалда ҳам омад тилайман. Ўйинга келсак, иккала жамоада ҳам имкониятлар бўлди. Ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Умуман олганда, дуранг адолатли натижа бўлди деб ўйлайман. 

Йигитларга, мухлисларга ва халқимизга раҳмат. Кейинги ўйинларга янада яхши тайёрланиб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Иншаалоҳ, биз ҳам жаҳон чемпионатига чиқамиз.

Рақибни ўргангандик. Ғалаба учун ўйнадик ва бунга яқин келдик ҳам. 3 нафар етакчи футболчимиз йўқлиги бироз таъсирини кўрсатди. Эҳтимол, улар билан янада кучли бўлардик. Лекин бу — миллий жамоа. Қолган ўйинчилар ҳам етакчиларнинг ўрнини билдирмасликка уринишди. 

Ҳа, 2018 йил ҳам бош мураббий сифатида Ўзбекистон миллий жамоасини Эронга (0:1) қарши ўртоқлик баҳсида бошқарганман. Унда ҳам форслар кучли эди ва Кейруш билан жаҳон чемпионатига чиқиб бўлганди. Биз асосан ёшлар  билан келгандик. Ўшандаги айрим футболчилар ҳамон ҳар икки жамоада бор. Биз ҳам ўсиб боряпмиз. Давлат томонидан футболга катта эътибор берилмоқда. Янада кучайиб борамиз. Чунки жамоага кўплаб ёш иқтидорлар келмоқда», — дейди Кападзе матбуот анжуманида.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди