Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат захирасидаги 2 гектар ерни 100 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
Самарқанд ва Бухоро вилоятларида ер майдонлари олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўшработ тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, фуқаро М.И. фуқаро У.Т.нинг ишончига кириб, “Ота” МФЙ ҳудудидаги давлат захирасидаги 2 гектар ер майдонини гуёки ўзига тегишли эканлигини айтиб, ер майдонини 100 млн сўмга сотишга келишиб, ҳужжатларини кейинчалик расмийлаштириб беришини ваъда қилиб, 100 млн сўм пулни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, департаментнинг Бухоро шаҳри бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, фуқаро Ш.А. фуқаро Ж.Р.га Вобкент тумани “Латиф Собунгар” МФЙ ҳудудидаги 6 нафар фуқарога деҳқон хўжалиги юритиши учун ажратилган 60 сотих ер майдонини гўёки ўзи раҳбарлик қилаётган “Ш.Ў.” фермер хўжалигига тегишли эканлигини айтиб, ушбу ер майдонини гўёки кадастр бўлимида ишловчи танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб бериши эвазига 90 млн сўм пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
11:58 / 17.12.2025
Бухорода 4,7 кг “опий” мусодара қилинди
09:23 / 17.12.2025
Фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб, сотишга уринганлар ушланди
08:20 / 26.11.2025
Тошкент вилоятида 8,5 гектар ер учун 7,3 млн доллар талаб қилганлар қўлга олинди
07:45 / 25.11.2025