Истанбулга камолчилар вакили Нури Аслан вақтинчалик ҳоким этиб сайланди
Истанбул шаҳар муниципалитети депутатлари томонидан ўтказилган овоз бериш натижасида амалдаги ҳукуматга мухолифатдаги Жумҳурият халқ партияси Нури Аслан вақтинчалик ҳоким лавозимига сайланди.

Фото: ozdiyarbakirgazetesicom
Инстанбул шаҳар суниципалитетда кўпчилик ўринларга эга бўлган Жумҳурият халқ партияси (ЖХП) вакиллари ўз сафдошлари Нури Асланнинг номзодини 177 овоз билан қўллаб-қувватлашган.
Адолат ва тараққиёт партиясидан (АТП) кўрсатилган номзод Зайнулобиддин Ўқул сайловда мағлуб бўлди. У 125 овоз жамғара олган, холос.
Натижалар эълон қилинганидан сўнг, экранда Акрам Имомўғлининг сурати намоён бўлди. Шу вақтда ЖХП депутатлари ўрниларидан қўзғалиб, уни туриб олқишлашган, АТП депутатлари эса йиғилишни тарк этишди.
Нури Аслан Истанбул шаҳар ҳокимлигига вақтинчалик раҳбар этиб сайланганидан сўнг, ЖХП раҳбари Ўзгур Ўзал жамоа билан хайрлашиб, 7 кундан бери яшаб келаётган шаҳар ҳокимлиги биносини тарк этган. У ҳокимлик биносида ётиб туриши учун олиб келган йиғма диванини ҳам олиб кетган.
Айрим таҳлилчиларнинг фикрича, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг «максимал режаси» — Имомўғлини терроризмда айблаб, унинг ўрнига бевосита ўз ҳокимиятидан тайинлаган номзодни қўйиш эди. Бироқ кенг қамровли норозилик намойишлари туфайли Имомўғлига нисбатан фақат коррупция айблови сақланиб қолди ва шу сабабли вақтинчалик ҳокимни сайлаш жараёни депутатлар овози билан ҳал этилган.
Ўзгур Ўзал муниципалитет биносидан чиқар экан, уни йўлнинг икки томонига тизилган одамлар қарсак билан кутиб олишган. Ўзал бу ғалаба орқали Истанбул шаҳрини ўз партияси қўлида сақлаб қолишга муваффақ бўлди.
Ўзалнинг баёнотига кўра, энди ҳар куни кечқурун Сарачанеда ўтказилаётган норозилик митинглари тўхтатилади. Энди бу ҳаракатлар Имомўғлини Силиври қамоқхонасидан озод этиш ва уни Туркия Республикаси президентлигига номзод сифатида кўрсатиш мақсадида бошқа жойларга кўчирилади.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Афғонистон ҳукумати салкам 2,5 минг маҳбусни афв этди
Жаҳон | 00:00
-
Қозоғистондан ота-она қарамоғисиз қолган 10 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди
Ўзбекистон | 22:46 / 30.03.2025
-
Зеленский сайловларга тайёргарликни бошлади — The Economist
Жаҳон | 22:38 / 30.03.2025
-
Самарқанд шаҳрига кириш йўллари вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 21:35 / 30.03.2025
Мавзуга оид

12:47 / 30.03.2025
Туркияда сўнгги йиллардаги энг йирик намойишлар — фотосуратлар

21:02 / 29.03.2025
Туркияда Rutube блокланди, ҳостинг эса буни инкор этмоқда

18:25 / 29.03.2025
“Ҳануз Эрдўғандек кучли лидер Туркияда йўқ” - сиёсий таҳлилчи билан суҳбат

09:30 / 28.03.2025