Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Кармана туманида мактаб ўқувчиси битта чет тилини билиш сертификатини ҳамда учта фандан миллий сертификатни қўлга киритди. Бу хорижий тил йўналиши бўйича олий ўқув юртига ҳужжат топширишни режалаштираётган ўқувчи қизга давлат имтиҳонларидан олиш мумкин бўлган энг юқори баллни тақдим этади.

Кармана туманидаги 10-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Гуласал Эркинова мактаб партасидаёқ талаба бўлишни уддалади. У давлат имтиҳонларидан олиш мумкин бўлган максимал баллни тўплаб қўйди. Бу ҳақда Kun.uz’га туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, Гуласал Эркинова ўтган ўқув йилида чет тилини билиш сертификатини ҳамда қўлга киритган.
Жорий ўқув йилида эса математика, тарих ҳамда ўзбек тили ва адабиёти фанларидан миллий сертификатга эга чиққан.
Шунингдек, Кармана туманидаги 5-ИДУМнинг 11-синф ўқувчиси Мафтуна Дилмуродова ҳам чет тилини билиш сертификати ҳамда уч фандан миллий сертификатни қўлга киритган. Бу халқаро иқтисодиёт йўналиши бўйича олийгоҳга ҳужжат топширишни режалаштираётган Мафтуна 182 баллни нақд қилди дегани.
Миллий сертификат нима?
Сертификат – умумтаълим фанлари бўйича талабгорнинг билимини аниқлаб бериш учун мўлжалланган синов. Ҳозирги пайтгача математика, физика, кимё, биология, она тили ва адабиёт, рус тили, қорақалпоқ тили ва адабиёти, тарих ва география бўйича сертификат имтиҳонлари ўтказилди.
Тест синови натижаси бўйича энг юқори баллнинг камида 60 фоизини тўплаган шахсларга 3 йил муддатга амал қилувчи сертификат тақдим этилади.
Тегишли тартибга кўра, умумтаълим фанларидан А+, А даражали миллий сертификатга эга бўлган абитуриентга бу фандан максимал балл, B+, B, C+, C даражали миллий сертификатларга эга бўлган абитуриентга эса тегишли мажбурий фанлар бўйича белгиланган энг юқори балл берилади.
Гуласал Эркинова чет тилини билиш сертификатига эга. Ўзбек тили ва адабиёти фанидан сертификат даражаси А+. Математика ва тарих фанларидан эса С+ ва С даражали сертификатни қўлга киритган.
Ўтган йили ҳам навоийлик ўқувчи қиз Мунаввара Чўлиева 6 та фандан миллий сертификат олиб, кириш имтиҳонлари учун олдиндан максимал 189 балл йиғганди.
Мавзуга оид

23:18 / 27.03.2025
“Марҳамат, биз очиқмиз” – вазирлик юридик йўналишда лицензия ололмаётган олийгоҳлар билан мулоқотга тайёрлигини билдирди

17:45 / 13.01.2025
“Асосан бепул онлайн курслардан фойдаландим” — Ўзбекистонда илк бор SAT'дан 1600 балл олган бухоролик 18 ёшли йигит

14:24 / 06.11.2024
“Нега устимиздан кулишяпти?” – физика ўқитувчилари аттестация имтиҳонидан норози

16:48 / 04.11.2024