Сўров: АҚШнинг дунёдаги обрўси Трамп келганидан кейин тушиб кетди
Янги тадқиқотга кўра, Доналд Трампнинг ҳокимиятга қайтиши АҚШга нисбатан глобал муносабатнинг кескин ёмонлашишига туртки берди.

Фото: AP
Америка етакчиси Доналд Трамп Оқ уйга қайтганидан сўнг дунёнинг Қўшма Штатлар ҳақидаги тасаввури сезиларли даражада ёмонлашди. "Демократиялар альянси" жамғармаси (Alliance of Democracies Foundation) томонидан 12 май, душанба куни эълон қилинган «Демократияни қабул қилиш индекси» (Democracy Perception Index, DPI) 2025 йилги тадқиқоти шундан далолат беради.
Олинган натижаларга кўра, бутун АҚШга нисбатан глобал муносабат 2024 йилдаги +22 фоиздан 2025 йилда -5 фоизга тушиб кетди, бу Хитойникидан паст (+14 фоиз) ва Россияникига (-9 фоиз) яқин. Қўшма Штатларга ижобий қарайдиган мамлакатлар улуши худди шу даврда 76 фоиз дан 45 фоизгача камайди.
Вазиятни шарҳлар экан, НАТО собиқ бош котиби, "Демократиялар альянси" жамғармаси асосчиси Андерс Фог Расмуссен АҚШ обрўсининг бунчалик кескин тушиб кетишидан ажабланмаганини тан олди. «Президент Трамп савдо урушини бошлади, Овал кабинетда Украина президентини мазах қилди, иттифоқчиларни заиф, душманларни эса ўзини жасоратли ҳис қилишига замин яратди», — дея Расмуссен сўзларини келтиради Reuters.
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ЖССТ зарарли маҳсулотлар нархини оширишга чақирди
Жаҳон | 23:50 / 02.07.2025
-
Андижонда профилактика инспектори пичоқланди, Қўйлиқ йўлида мегатирбандлик юзага келди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:39 / 02.07.2025
-
Озарбойжон–Россия зиддиятлари нимадан дарак?
Жаҳон | 23:12 / 02.07.2025
-
Европа АҚШнинг Киевга зенит ракеталари етказиб беришни тўхтатиш қароридан «ҳайратга тушди»
Жаҳон | 23:03 / 02.07.2025
Мавзуга оид

19:39 / 02.07.2025
Трампнинг Исроил ва Ҳамасга босими: Ғазода 60 кунлик сулҳ кучга кирадими?

15:35 / 02.07.2025
АҚШ USAID дастурларини расман ёпди

15:24 / 02.07.2025
Paramount компанияси Доналд Трампга 16 миллион доллар компенсация тўлайди

11:29 / 02.07.2025