«ПСЖ» эгалари яна бир клубни сотиб олмоқчи
Франциянинг «ПСЖ» клубига эгалик қилувчи Қатар компанияси Испания футбол клубларидан бирини сотиб олишга қизиқиш билдиряпти.

Фото: Reuters
Франциянинг «ПСЖ» футбол клубига эгалик қилувчи Qatar Sports Investments компанияси Испаниянинг иккинчи дивизионида ўйновчи «Малага» клубини сотиб олмоқчи.
Нашр манбасининг таъкидлашича, қатарликларнинг хоҳиши Малага шаҳри 2030 йилда Жаҳон чемпионати ўйинларини қабул қилиши билан боғлиқ. Компаниядагилар бу яна бир жозибадор бозор очилишини англатишига ишонмоқда.
«ПСЖ» — Франция чемпионати етакчиси. Жамоа 26 та ўйиндан сўнг 68 очко тўплаган бўлиб, энг яқин таъқибчидан 19 очко олдинда.
«Малага» — Андалусиядаги энг таниқли жамоалардан бири бўлиб, кучли ёшлар академиясига эга ва Испания футболида муҳим ўрин тутади. Клуб ўзининг энг ёрқин даврини 2010 йилларнинг бошида, қатарлик шайх Абдуллоҳ бин Носир Ал-Тани клубни сотиб олганидан кейин бошдан кечирган. Бироқ молиявий муаммолар сабабли 2018 йилда Ла Лигадан тушиб кетган ва ҳозирда юқори дивизионга қайтиш учун курашмоқда. Ҳозирда клуб Испания футболининг иккинчи дивизионида 15-ўринни эгаллаган. 32 та ўйиндан кейин жамоа ҳисобида 42 очко мавжуд.
2030 йилда футбол бўйича Жаҳон чемпионати Марокаш, Португалия ва Испанияда бўлиб ўтади. Ўйинларнинг учтаси Жанубий Америкада — Уругвай, Парагвай ва Аргентинада ўтказилади.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Kun.uz Рамазон ҳайити билан барчани муборакбод этади!
Ўзбекистон | 07:01
-
Саида Мирзиёева Туркманистондаги халқаро конференцияда иштирок этди
Ўзбекистон | 00:41
-
Трамп фирибгарлик учун қамалган Nikola Motor асосчисини афв қилди
Жаҳон | 23:56 / 29.03.2025
-
Шавкат Мирзиёев Мьянмадаги ҳалокатли зилзила юзасидан ҳамдардлик билдирди
Жаҳон | 23:38 / 29.03.2025
Мавзуга оид

03:51 / 12.03.2025
«ПСЖ» «Ливерпул»ни пеналтилар сериясида мағлуб этди, «Барселона» ва «Бавария» ҳам 1/4 финалда

20:43 / 11.03.2025
Қатарда туҳмат сабаб жавобгарликка тортилган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди

15:22 / 01.02.2025
Қатар Ўзбекистондан малакали мутахассисларни ишга қабул қилишга тайёрланмоқда

15:42 / 23.01.2025