Туркиядаги норозилик намойишлари: 1900 га яқин киши қўлга олинди
Туркияда олти кунлик оммавий намойишлар давомида ҳукумат 1879 кишини полицияга қаршилик кўрсатгани учун қўлга олди.

Фото: Huseyin Aldemir/AP/picture alliance
Туркияда Истанбул ҳокимлигига номзод этиб кўрсатилган Экрем Имамоғлу ҳибсга олиниши ортидан кенг кўламли намойишлар давом этмоқда. Туркия ички ишлар вазири Али Ерликая 27 март, пайшанба куни 19-25 март оралиғида Туркия ҳукумати томонидан 1879 киши қўлга олингани ҳақида маълум қилди.
Унга кўра, 260 киши ҳибсда қолмоқда, 662 нафар маҳбуснинг иши судда кўриб чиқилмоқда, 489 киши эса қўйиб юборилган.
Намойишчиларнинг барчаси ҳуқуқ-тартибот идораларига қаршилик кўрсатганликда айбланиб қўлга олинди, дея маълум қилди dpa нашрига Туркия ИИВ. Ерликаянинг сўзларига кўра, оммавий намойишлар чоғида 150 нафар полициячи яраланган. Туркияда оммавий йиғилишларни тақиқлаш 1 апрелга қадар узайтирилди.
Полиция куч қўлламоқда
Туркия полицияси 27 март куни Яқин Шарқ техника университетида сув тўплари, кўздан ёш оқизувчи газ ва пластик ўқлардан фойдаланган ҳолда талабалар намойишини тарқатиб юборди. Мухолифатдаги Жумҳурият халқ партияси депутати Мелиҳ Меричга кўра, талабалар матбуотга баёнот бермоқчи бўлган, аммо полиция рухсат бермаган.
Тавсия этамиз
Чигирткалар босқини: Бу ҳам иқлим билан боғлиқ муаммоми?
Ўзбекистон | 15:49 / 14.05.2025
«Энг камбағал президент» Хосе Мухика вафот этди
Жаҳон | 08:03 / 14.05.2025
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Virgin Galactic космосга парвозлар нархини оширади
Фан-техника | 01:39
-
Украина учинчи F-16 қирувчи самолётидан айрилди
Жаҳон | 00:06
-
16 май янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 22:31 / 16.05.2025
-
Қўқонда аммиак билан боғлиқ фавқулодда ҳолат юз берди
Ўзбекистон | 22:26 / 16.05.2025
Мавзуга оид

19:46 / 04.05.2025
Туркия мухолифати етакчиси Истанбулда ҳужумга учради — видео

11:09 / 28.04.2025
“Фарзандларимиз турк эркаклари қучоғида қолмоқда” – Туркиядаги ўзбек хотин-қизлари тақдири ҳақида суҳбат

15:56 / 15.04.2025
Истанбулда ўзбекистонлик аёл эрини ўлдиришда гумонланмоқда

10:49 / 14.04.2025