Венесуэла президенти АҚШ давлат котибини «аҳмоқ» деб атади
Венесуэла президенти Мадуро Гайана бўйича таҳдидлар фонида Рубиони «аҳмоқ» деб атади.

Фото: Carlos Becerra / Getty Images
Венесуэла президенти Николас Мадуро АҚШ давлат котиби Марко Рубионинг Гайана билан ҳудудий можаро юзасидан таҳдидларига жавоб берди. Бу ҳақда VTV хабар бермоқда.
Мадуро Венесуэла демократияга интилаётганини қайд этди. Унинг фикрича, Рубио «аҳмоқ», Каракас эса АҚШ давлат котибининг таҳдидларига эътибор беришни режалаштирмаяпти.
Венесуэла президентининг таъкидлашича, мамлакат «хавф остида эмас, чунки у озодлик учун курашганларнинг ватани ва Симон Боливарнинг туғилган жойи».
Мадуро Рубионинг Венесуэланинг Гайанага қарши эҳтимолий кучишлатар ҳаракатлари «жуда катта хато» бўлиши ҳақидаги огоҳлантиришига шундай изоҳ берди.
Аввалроқ Мадуро Венесуэла мухолифатининг қочқин етакчилари АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)дан миллиардлаб доллар олганини айтганди.
Давлат раҳбари Америка ташкилоти ўтмишда ўзини Венесуэла президенти деб эълон қилган, кейинроқ Колумбияга қочиб кетган Хуан Гуайдога қанча пул берган бўлиши мумкинлиги билан қизиқди. Мадурога кўра, мухолифат етакчисига 5 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратилган.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россиянинг яна бир ҳудуди мигрантлар меҳнатига чекловлар жорий қилди
Жаҳон | 20:30
-
Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлат раҳбарлари Хўжанд қалъасини томоша қилди
Ўзбекистон | 20:20
-
Франция антимонополия регулятори Appleʼни 150 млн евро жаримага тортди
Жаҳон | 20:08
-
Путин баҳорги ҳарбий хизматга чақиришга оид фармонни имзолади. Армияга 160 минг киши олиб кетилади
Жаҳон | 20:00
Мавзуга оид

15:56
WP: АҚШ Мудофаа вазирлиги Россияни эмас, Хитойни асосий таҳдид деб ҳисоблаяпти

14:42
Инклюзивлик бўйича мунозара: Франция АҚШнинг аралашувини қоралади

11:01
Трамп учинчи президентлик муддатини истисно этмади

20:58 / 30.03.2025