Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда Фужи вулқони отилганда кўриладиган чоралар бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди
Аҳолига вулқон отилган тақдирда икки ҳафталик озиқ-овқат, сув ва энг зарурий буюмлар захирасини тайёрлаб қўйиш, шунингдек, имкон қадар уйдан чиқмаслик тавсия қилинди.
Японияликларга мамлакатдаги энг баланд вулқон — Фужи отилган тақдирда икки ҳафталик озиқ-овқат, сув ва энг зарурий буюмлар захирасини тайёрлаб қўйиш, шунингдек, имкон қадар уйдан чиқмаслик тавсия қилинди. CNN’нинг маълум қилишича, ҳукумат кўрсатмасида келтирилган ушбу тавсиялар Токио университети мутахассислари иштирокида тайёрланган.
Мутахассисларнинг ҳисоб-китобига кўра, Фужи вулқонининг кучли отилиши натижасида 1,7 миллиард метр куб кул атмосферага чиқарилиши, шунинг 490 миллион метр куби йўллар, бинолар, далалар ва ўрмонларни қоплаши мумкин. Баъзи жойларда кул қатлами қалинлиги 30 сантиметрдан ошиши эҳтимоли бор.
Агар бу каби қалинликдаги кул ёғочдан қурилган биноларни қопласа, улар қулаб тушиши мумкин. Шу сабабли мутахассислар ёғоч уйларда яшовчиларга бундай ҳолатларда хавфсиз жойларга эвакуация қилинишни тавсия қилган. Фужи вулқонининг эҳтимолий отилишидан етадиган зарар ҳажми 2,5 триллион иенага (16,6 миллиард доллар) баҳоланмоқда.
Ҳозирча Фужи вулқонининг уйғонишига оид ҳеч қандай белги йўқ, бироқ у фаол вулқон ҳисобланади. Сўнгги марта Фужи тахминан 300 йилдан кўпроқ вақт олдин отилган. Бу ҳодиса тарихга «Хоэй давридаги буюк отилиш» номи билан кирган ва 27 кун давом этган.
Аввалроқ Ҳавайида 2024 йил охирларида ҳаракатга келган Килауэа вулқонининг отилиши давом этаётгани, 25 март куни вулқон лавалари 200 метрдан ортиқ баландликка отилгани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид
20:40 / 27.06.2026
Японияда ноқонуний яшаб келган Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди
16:44 / 22.06.2026
Япония виза нархини беш баробарга оширади
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026