Жаҳон | 21:10 / 29.03.2025
4152
2 дақиқада ўқилади

АҚШ қўшинлари жиноий тўдалар туфайли Эквадорга киритилиши мумкин

Мамлакат президенти наркокартелларга қарши курашда хорижликлар ёрдамига умид қилмоқда.

Фото: Alex Platt/CNN

Эквадор АҚШ қўшинларининг киритилишига тайёргарлик кўрмоқда, деб хабар берди CNN юқори мартабали мулозимга таяниб. Жанубий Американинг ушбу давлати президенти Даниэл Нобоа америкалик ҳамкасби Доналд Трампни жиноий тўдаларга қарши курашда ёрдам беришга чақирди.

Манбанинг айтишича, бу тайёргарликнинг бир қисми Манаби провинциясининг қирғоқ бўйидаги Манта шаҳрида америкалик аскарларни жойлаштириш учун янги ҳарбий-денгиз иншоотини қуришдир.

«У база охир-оқибат АҚШ қўшинлари томонидан эгалланиши кутилмоқда», деди расмий.

Қурилиш режаларига кўра, Эквадор Мудофаа вазирлиги Манта порт маъмурияти билан 150 метрлик пирс қуриш ва портни 700 квадрат метрдан ортиқроқ кенгайтириш бўйича шартнома имзолаган. Имзолаш жараёнида АҚШ вакили иштирок этди, деди Эквадор расмийси.

Аввалроқ, Эквадор президенти Нобоа АҚШ, Европа ва Бразилия армиялари жиноий тўдаларга қарши курашга қўшилишларини истаётганини айтган эди. У, шунингдек, Америка президенти Мексика ва Венесуэла картеллари билан қилганидек, Эквадор тўдаларини террорчи ташкилотлар деб белгилашига умид қилмоқда.

«Агар у Лос Лобос, Лос Чонерос, Лос Тигеронесни террорчи ташкилотлар деб тан олса, хурсанд бўлардим, чунки улар аслида шундай», деди Нобоа.

Сўнгги йилларда Эквадорда жиноий тўдалар гиёҳванд моддалар савдоси йўлларини назорат қилиш учун курашаётгани сабабли зўравонлик кескин ошди. Нобоа сўзларига кўра, кокаиннинг 70 фоизи Эквадордан ўтади. «Биз халқаро кучларнинг ёрдамига муҳтожмиз», деб тан олди у.

Унинг сўзларига кўра, жиноий тўдалар 14 минг нафар қуролли кишидан иборат «халқаро наркотеррорчи» гуруҳларга айланган.

Картелларга қарши кураш 13 апрель куни Эквадорда бўлиб ўтадиган президентлик сайловининг иккинчи босқичи олдидан асосий масала. Унинг рақиби «Фуқаролар инқилоби» сўл ҳаракати номзоди Луиза Гонсалес бўлиб, у мамлакатда ҳар қандай хорижий кучларнинг жойлаштирилишига қарши.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти