Андижондаги масжидда рўй берган портлаш юзасидан жиноят иши қўзғатилди
Вилоят прокуратурасининг аниқлашича, портлаш қувурдан сизиб чиққан газ хона ичига тўпланиб қолиши натижасида, электр энергияси ёқилган вақтда содир бўлган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар
Андижон вилояти прокуратураси Избоскан туманида жойлашган масжидда юз берган портлаш юзасидан масълумот берди.
Аниқланишича, Избоскан туманда жойлашган «Аҳмадали хожи» масжидининг таҳоратхона биноси ертўласида иситиш мосламаларига уланган газ қувурларидан сизиб чиққан табиий газ хона ичига тўпланиб қолиши натижасида, электр энергияси ёқилган вақтда чақнаш содир бўлиб, бино қулаб тушган.
Натижада бино ичида бўлган 10 нафари шахс турли даражада тан-жароҳатлари олган ва 3 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган.
Ҳолат юзасидан Андижон вилоят прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 205 (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш), 259-моддалари (ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Тергов ҳаракатлари давомида барча холатлар тўлиқ ўрганилиб, қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади», — дейилади хабарда.
Олдинроқ Андижондаги масжидда содир бўлган портлаш юзасидан ҳукумат комиссияси тузилгани, комиссияга бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов бошчилик қилиши тўғрисида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Ўзбекистонликларни ҳақоратлаган тиктокер қамоққа олинди
Жамият | 09:52 / 10.04.2025
Хитой ўз фуқароларини АҚШга бормасликка чақирди
Жаҳон | 22:59 / 09.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Reuters: Трампнинг махсус вакили Оқ уйга Кремлнинг позициясини етказди
Жаҳон | 01:04
-
Россияда туғилиш даражаси сўнгги 200 йилдаги энг паст кўрсаткичга тушиб кетди
Жаҳон | 00:32
-
3D-принтер ёрдамида босилган темирйўл станцияси олти соат ичида қурилди
Фан-техника | 00:20
-
Сурхондарёда судяга 1000 доллар пора таклиф қилган адвокат ушланди
Ўзбекистон | 23:16 / 11.04.2025
Мавзуга оид

15:42 / 05.04.2025
“Деразани очишим билан таҳоратхона портлаб кетди”: Избоскандаги масжиддан репортаж

18:08 / 04.04.2025
«Профилактик тадбирларни тўғри тушунишингизни сўраймиз» – Мусулмонлар идораси масжидлардаги техник назорат ишлари ҳақида

23:19 / 31.03.2025
Андижонда масжидда газ портлади. Асосий маълумотлар

20:57 / 31.03.2025