Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Америкалик аёл 180 та кимётерапияни бошдан ўтказди
47 ёшли Жейми Комер тўққиз йил давомида кимётерапиянинг 180 та сеансини бошдан кечирди, бироқ у саратонни енга олмади.
People’нинг ёзишича, 2016 йилда Комерга йўғон ичак саратонининг тўртинчи босқичи ташхиси қўйилган. Ўша пайтда аёлнинг ўнг томонида 45, чап томонида эса 12 та ўсмаси бўлган. Ўсмалар жигар ва бошқа аъзоларга тарқалганди. Шифокорлар аёлнинг ярим йилдан кўп яшамаслигини айтган. Шунга қарамай даволаш бошланган.
Комер еттита жарроҳлик амалиётини бошидан кечиради, шундан сўнг кимётерапия курси ўтказилади. Аёл ҳафтасига уч марта муолажага борарди — жами етти кун давомида у муолажалар учун 11 соат вақт сарфларди. Тўққиз йиллик даволаниш давомида аёл 180 та сеансда қатнашади. 2025 йилда эса шифокорлар уни тузалмас касал деб топади.
Ҳозир Комер ҳосписда. Аёлнинг таъкидлашича, агар касаллик эртароқ аниқланганда, уни даволаш мумкин бўларди. У касалликни ўз вақтида аниқлаш учун албатта колоноскопия текширувидан ўтиш лозимлигини таъкидлайди.
Мавзуга оид
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
08:50 / 11.07.2026
Жанубий Корея ва АҚШга ноқонуний миграция ташкил этмоқчи бўлганлар ушланди
22:16 / 10.07.2026
Трамп ўзи ўлдирилган тақдирда Эронни «бомбалаб ташлашни» буюрди
11:07 / 10.07.2026