АҚШ бутун дунё давлатларига қарши тарифлар жорий қилмоқчи — Reuters
АҚШ президенти Доналд Трамп жорий ҳафта эълон қилмоқчи бўлган жавоб божлари бутун дунё мамлакатларини қамраб олади. Ҳаттоки божлар киритиладиган аниқ сана ҳам маълум, деб ёзмоқда Reuters.

Фото: Nikkei Asia
Трамп бу ҳақда 2 апрел куни эълон қилишни ваъда қилмоқда, боз устига янги кенг кўламли тарифлар режасини «Озодлик куни» деб атаган. Биринчи рақамли борт саҳнида журналистлар билан суҳбатда у шундай деди:
«Биз барча мамлакатлардан бошлаймиз. Гап биз тилга олиб турган барча давлатлар ҳақида кетмоқда».
Reutersʼнинг қайд этишича, Трамп божларни ички иқтисодни адолатсиз глобал рақобатдан ҳимоя қилиш воситаси ва АҚШ учун яхшироқ шартларни қўлга киритиш учун кўзир қарта сифатида кўради. Бироқ ушбу сиёсат жаҳон бозорларида савдо уруши хавфини кучайтирмоқда ва АҚШ иқтисодиётида рецессиядан чўчиш кайфиятини пайдо қилмоқда.
Трампнинг таъкидлашича, у АҚШ экспортига бож қўллаётган давлатларга мутаносиб жавоб тарифи жорий қилади.
Бу вақтда Хитой ОАВлари хабар беришича, Хитой, Жанубий Корея ва Япония АҚШ томонидан уларга нисбатан жорий қилинган божларга биргаликда жавоб қайтариш юзасидан келишувга эришган.
https://www.reuters.com/markets/us/trump-says-reciprocal-tariffs-will-target-all-countries-2025-03-31/
Тавсия этамиз
Божларни музлатган Трамп, урушдан силласи қуриган Судан – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:50 / 13.04.2025
Сирли эшиклар ва яширин йўлаклар: Тошкент метроси хавфсиз бошпана бўла оладими?
Ўзбекистон | 10:00 / 12.04.2025
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ЕИга номзодларга Россиядаги парадга бормаслик кераклиги айтилди
Жаҳон | 08:46
-
ЦАҲАЛ Ғазодаги операция стратегиясини радикал ўзгартирди
Жаҳон | 08:45
-
Ҳарвард профессорлари Трамп маъмуриятини судга берди — гап 9 млрд доллар ҳақида
Жаҳон | 08:22
-
Ҳарвард профессорлари Трамп маъмуриятини судга берди — гап 9 млрд доллар ҳақида
Жаҳон | 08:22
Мавзуга оид

08:22
Ҳарвард профессорлари Трамп маъмуриятини судга берди — гап 9 млрд доллар ҳақида

08:22
Ҳарвард профессорлари Трамп маъмуриятини судга берди — гап 9 млрд доллар ҳақида

07:34
ЕИ АҚШ тарифларига қарши жавоб чораларини қабул қилишни вақтинча тўхтатди

00:35