Павел Дуров Telegram’да виртуал ғиштлар сотиш ортидан 100 млн рубл ишлаб олди
1 апрел муносабати билан сотувга чиқарилган виртуал ғиштлар ярим соат ичида сотилиб кетди.

Фото: Газета.ру
Павел Дуровнинг Telegram мессенжери 1 апрел муносабати билан сотувга чиқарилган виртуал ғиштлар ортидан ярим соат ичида қарийб 100 миллион рубл ишлаб олди. Бунга телекоммуникация, ИТ, электроника, киберхавфсизлик ва медиа соҳасидаги янгиликларга ихтисослашган «Сети и сигнали» нашри эътибор қаратди.
Эксклюзив совғалар савдоси 1 апрел куни Москва вақти билан соат 01:57 да бошланган ва соат 02:32 да 7 мингта нусхадан иборат бутун партия тўлиқ сотиб олинган. Бу каби совғанинг ҳар бирини қиймати 5 мингта юлдузни ташкил этган: iPhone фойдаланувчилари уни 13 минг 690 рублга, Android қуриламалари эгалари эса 8 229 рубга сотиб олиши мумкин эди. Шу орқали Telegram мазкур акция орқали 58 миллиондан 95,8 миллион рублгача пул ишлади. «1APR» ёзуви туширилган совға эгалари уни ўз профилларига бириктириб қўйишлари, аукционга қўйиши ёки юлдузчаларга алмашиши мумкин эди.
Бу Telegramʼнинг виртуал совғаларни муваффақиятли монетизация қилиши билан боғлиқ биринчи ҳолат эмас. 14 февралда мессенжерда 2 мингта рақамли «юракча»ларнинг ҳар бири 10 минг юлдузча эвазига сотилган эди. Кейинроқ Дуровнинг ўзи бутун партия олти дақиқа ичида сотилиб, Telegramʼга 400 минг долларга яқин фойда олиб келганини билдирганди.
NFT-совғалар 2022 йил охирида Telegram экотизимининг бир қисмига айланган — ўшанда мустақил дастурчилар жамоаси The Open Network блокчейнида TON Gidts сервисини ишга туширганди. Ушбу қадам мессенжернинг рақамли иқтисодиёти ривожида янги босқичга айланиб, фойдаланувчиларга ўзига хос виртуал буюмларни алмашиш имкониятини тақдим этган.
2024 йил 5 октябрдан Telegram совғаларни Stars (юлдузлар) — платформанинг ички валютаси эвазига юбориш имкониятини расман жорий этганди. Бу мессенжер функционаллигини кенгайтириб, монетизация учун янги истиқболларни очган эди.
Тавсия этамиз
Божларни музлатган Трамп, урушдан силласи қуриган Судан – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:50 / 13.04.2025
Сирли эшиклар ва яширин йўлаклар: Тошкент метроси хавфсиз бошпана бўла оладими?
Ўзбекистон | 10:00 / 12.04.2025
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов
Ўзбекистон | 19:45
-
Андижонда Бобур шаҳри пайдо бўлади
Ўзбекистон | 19:42
-
АҚШ Россиянинг Сумига зарбасини қораловчи G7 резолюциясини блоклади
Жаҳон | 19:41
-
Россияда «Кўк кит» ўйини асосчиси 9 йилга қамалди
Жаҳон | 19:39
Мавзуга оид

11:27 / 08.04.2025
Telegram Россияда 7 миллион рубл жаримага тортилди

17:47 / 26.03.2025
Илон Маскнинг Grok нейротармоғи Telegram'га интеграция қилинди

21:04 / 19.03.2025
Павел Дуров: Telegramʼнинг доимий фойдаланувчилари сони 1 миллиарддан ошди

16:39 / 17.03.2025