Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинада 20 км масофага уча оладиган оптик толали FPV-дронлар синовдан ўтказилди
Украинада илк бор оптик тола орқали бошқариладиган ва узоқ масофага уча оладиган FPV-дронларни синовдан ўтказилди. Ушбу дронлар бир неча ўн километр масофани босиб ўтиш қобилиятига эга, деб ёзади Brave1.
Синов давомида 15 дан ортиқ пилотсиз парвоз қурилмалари ишлаб чиқарувчилари ўзларинг маҳсулотларини полигонда синовдан ўтказдилар. Синовларда дронлар 20 кмдан ортиқ масофани тўсиқсиз босиб ўтиб, ва нишонга яқинлашишни имитация қилган.
Шу пайтгача аввал бундай дронларнинг учиш масофаси атиги 5–10 кмни ташкил этган бўлса, бу гал 20 кмдан ортиқ масофадаги нишонларни ура оладиган ечимлар муваффақиятли синовдан ўтказилди.
Оптик толали FPV-дронларнинг устунликлари қуйидагилардан иборат:
- Радиоэлектрон кураш воситаларига тўлиқ чап беради —бундай дронлар радиоэлектрон тўсиқларга қарамай жанговар вазифаларни бажара олади;
- Душман учун кўринмас — радиотўлқинлар чиқармаслиги сабабли, радиоразведка воситалари уларни аниқлай олмайди;
- Сифатли алоқа — узоқ масофалардан туриб ҳам видео тасвирни барқарор ва аниқ узатиш имконини беради;
- Радиогоризонт таъсир қилмайди — радиосигналга боғлиқ бўлмагани учун дронлар узоқ масофада ҳам самарали бошқарилади.
Тадбирда шунингдек оптик тола орқали бошқариладиган етти турдаги ер усти роботлаштирилган комплекс (ЕУРК)лар ишлаб чиқарувчилари ҳам иштирок этиб, синов бошқарувни намойиш этиб беришди.
«Оптик тола — алоқа ва радиоэлектрон кураш соҳасидаги ўйин қоидаларини ўзгартирувчи омил, чунки у РЭК воситалари таъсир қила олмайдиган барқарор алоқани таъминлайди. Биз оптик толани жорий этишга жуда қизиқаяпмиз, чунки бу орқали бизнинг ЕУРКларимиз узоқ масофаларда ҳаракат қилиб, душманни янада самарали йўқ қилишимизга ёрдам беради», – деди «Да Винчи бўрилари» баталионининг роботлаштирилган тизимлар хизмати раҳбари капитан Олександр Ябчанка.
Оптик толали дрон — бу оператор томонидан бошқарилувчи FPV-дрон бўлиб, у билан оптик толали кабел орқали алоқа қилинади. Видео сигнали ҳам шу кабел орқали узатилади. Шу тариқа, бундай дронни бошқаришда радиочастоталар қўлланилмайди ва у радиоэлектрон кураш воситаларининг таъсирига тушмайди.
Мавзуга оид
16:47 / 10.06.2026
Украина «Фламинго» ракеталари билан Чебоксарга зарба берди
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
15:20 / 09.06.2026
Ҳарбий ҳаво кучлари жанговар қўмондонлиги ташкил этилди
10:25 / 09.06.2026