Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойлик эркак парапланда тасодифан 8589 метр баландликкача кўтарилди
Рухсатсиз учишни амалга оширгани учун парапланчига олти ой давомида парвоз қилиш тақиқланди.
Парапланчи Пэн Юйцзянга 8589 метр баландликка кўтарилгани учун ярим йил парвоз қилиш тақиқланди. Бу ҳақда Гансу провинцияси авиаспорт ассоциацияси ҳисоботига таяниб, The Guardian хабар берди.
Цилян тоғидаги синов старти давомида (баландлиги 3 минг метр) спортчи кутилмаганда юқорига кўтарилиб кетган. Унинг камераси ёрдамида олинган кадрларда эркак 35 даража совуқда булутлар орасида учиб юрганини кўриш мумкин.
«Қўлларим бутунлай музлаб қолди. Мен радиоалоқани ушлаб туришга уриндим», — дейди старт жойидан 30 километр узоқликка қўнган Пэн.
Тергов давомида аниқланишича, Пэн ўз парвози учун рухсат олмаган, чунки у асбоб-ускуналарини ерда синовдан ўтказишни режалаштирган. Унинг Гу Чжимин исмли дўсти видеони Douyin ижтимоий тармоғида эълон қилгани учун Пэн билан бир хил жазо олди.
8589 метр баландликка кўтарилиш тасодиф туфайли рўй берди деб топилган (кислород билан таъминловчи ускуналарсиз омон қолиш имконсиз). Рекорд инобатга олинмаган, чунки бу борадаги дунё рекорди германиялик Эва Виснерскига тегишли — у 2007 йилда 9946 метрга кўтарилган эди.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Малдив – ҳалол дам олиш учун идеал танлов
Жамият | 19:00 / 25.07.2025
-
Бухорода сифатсиз ғишт ишлатилган қурилиш бузиб ташланди
Кўчмас мулк | 13:07
-
Сохта "дача" эълонлари орқали фуқароларни чув туширган шахс қўлга олинди
Ўзбекистон | 12:58
-
Трамп Шотландияда: шамол турбиналари ва миграция Европага таҳдид солмоқда
Жаҳон | 12:56
Мавзуга оид

09:54
ЕИ ва Хитой иқлим бўйича яқинроқ ҳамкорлик қилмоқчи

07:31
ЕИ-Хитой саммити: Брюссел Пекинни Россияга таъсир ўтказишга чақирди

07:28
Reuters: Хитой Россияга дронлар учун двигателлар етказиб беришда давом этмоқда

14:26 / 25.07.2025