Ўзбекистон | 20:07 / 02.04.2025
2822
2 дақиқада ўқилади

АҚШ Хўжанд декларацияси ва чегараларнинг туташ нуқтаси бўйича шартномани олқишлади

«Умид қиламизки, бу келишув янада кенгроқ иқтисодий имкониятларга, уч мамлакат халқлари ўртасидаги яқин алоқаларга ва умуман минтақанинг мустаҳкамланишига олиб келади», дейилади баёнотда.

АҚШ Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида имзоланган «Абадий дўстлик тўғрисидаги декларация» ва Қирғизистон, Тожикистон ҳамда Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида чегара нуқтаси бўйича имзоланган шартномани олқишлайди. Бу ҳақда Ўзбекистондаги АҚШ элчихонаси баёнот берди.

«Америка Қўшма Штатлари «Абадий дўстлик тўғрисида»ги Хўжанд декларациясини ҳамда Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари томонидан яқинда имзоланган чегара тўғрисидаги келишувни олқишлайди. Бу каби қадамлар минтақавий интеграцияни қўллаб-қувватлаш ва барқарорликни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Умид қиламизки, бу келишув янада кенгроқ иқтисодий имкониятларга, уч мамлакат халқлари ўртасидаги яқин алоқаларга ва умуман минтақанинг мустаҳкамланишига олиб келади», дейилади баёнотда.

31 март куни Хўжанд шаҳрида Шавкат Мирзиёев, Имомали Раҳмон ва Садир Жапаров томонидан Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисидаги тарихий шартнома имзоланди ҳамда уч давлат раҳбарларининг Қўшма декларацияси қабул қилинди.

Мавзуга оид