Кипр парламентида Роман Абрамовичнинг фирмасини текшириш талаб қилинди
Россиялик миллиардерга тегишли компания миллионлаб евролик солиқлардан қочишда гумонланмоқда.

Фото: The American Conservative
Кипр парламент қўмитаси россиялик миллиардер Роман Абрамовичнинг бизнесини текширишга тайёргарлик кўрмоқда. Коррупция ва уюшган жиноятчиликни тадқиқ этиш марказининг (OCCRP) маълум қилишича, унинг 18,5 миллион доллар солиқ ҳисобланганидан кейин тугатилган компанияларидан бири фирибгарлик схемасига алоқадор бўлиши мумкин.
OCCRP ҳамда унинг Кирпдаги CIReN шериклик маркази томонидан ўтказилган тергов Абрамовичнинг Blue Ocean компанияси миллиолаб евролик солиқлардан қочишга оид кўп йиллик схемаларда иштирок этганини аниқлаган. Бунинг учун Кипрда суперяхталарни ижарага бериш билан шуғулланувчи сохта тузилма яратилган.
Абрамовичнинг схемаси 2005 йилдан 2012 йилга қадар ишлаган. OCCRP терговига кўра, яхталардан тижорий мақсадларда фойдаланилмаган, ижара шартномалари эса эски сана билан расмийлаштирилган. Виргин оролларида рўйхатдан ўтказилган компаниялар Абрамовичнинг 1,2 миллиард долларлик яхталари — Ecstasea, Le Grand Bleu, Pelorus, Eclipse ва Luna’га эгалик қилган. Улар худдики Кипрдаги Blue Ocean Yacht Management’га, ўз навбатида, яхталар учинчи томонга ижарага берилиши керак бўлган. Аммо Абрамович ходимларининг ички ёзишмаларидан аксарият «круизлар» амалга оширилмагани ва шартномалар фақат ҳолдинг ичидаги молиявий операциялар учун тузилгани маълум бўлган.
Blue Ocean солиқ имтиёзларини, жумладан, ҚҚС ва ёнилғи учун бож тўлашдан озод бўлиш учун сохта шартномалардан фойдаланган. Натижада, яхшигина фойда кўрилган: Ecstasea яхтаси битта рейснинг ўзида ёнилғидан 44 минг доллар тежаган. Кипр қонунчилигига мувофиқ, солиқ тўловчилар огоҳлантириш олганидан кейин 30 кун ичида ҚҚС тўлаши керак — акс ҳолда улар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.
Парламентдаги мухолиф Volt партияси депутати Александра Атталидес OCCRP терговига асосланган ҳолда Этика масалалари бўйича қўмитага мактуб йўллаган. Унда депутат солиқларнинг тўланиши бўйича маълумотларни текширишни талаб қилган.
Тавсия этамиз
Қимматга тушган липосакция: блогерни кимлар операция қилди?
Жамият | 19:22 / 04.04.2025
NYT Германиядаги «уруш офиси» ҳақида суриштирув эълон қилди
Жаҳон | 15:18 / 04.04.2025
Минбардаги 25 соат: сенатор Букер нега бундай қилди?
Жаҳон | 22:47 / 03.04.2025
Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 22:24 / 03.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Деразани очишим билан таҳоратхона портлаб кетди”: Избоскандаги масжиддан репортаж
Ўзбекистон | 15:42
-
Трампнинг божларидан Исроил иқтисодиёти 3 млрд доллар йўқотиши мумкин
Жаҳон | 15:31
-
Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 2 фоизга кўпайди
Ўзбекистон | 15:29
-
Brent нефти нархи 2021 йилдан бери энг паст даражага тушди
Жаҳон | 15:24
Мавзуга оид

21:06 / 10.03.2025
Британия ҳукумати суд орқали Абрамовичнинг 2 млрд фунтини тортиб олмоқчи

21:51 / 21.02.2025
Путин миллиардер Абрамовични Украина бўйича музокара ўтказадиганлар гуруҳига киритмади

18:37 / 19.12.2024
Ўзбекистоннинг Кипрдаги биринчи элчиси тайинланди

20:50 / 14.12.2024