Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саида Мирзиёева Парижда «Худойберган Девонов мероси» кўргазмасига ташриф буюрди
Унинг таъкидлашича, парижликлар улкан архивнинг бир қисми бўлган ушбу фотоколлекциядаги кўплаб суратларнинг илк томошабинига айланишади. Мазкур ноёб суратлар илгари на мамлакатимизда, на хорижда намойиш этилган.
Фото: Telegram/Saida Mirziyoyeva
Франция пойтахти Париж шаҳрида «Замонлар оша нигоҳ: Худойберган Девонов мероси» фотокўргазмаси ўтказилмоқда.
Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева ва биринчи хоним Зироатхон Мирзиёева кўргазмага ташриф буюрди.

«Биз доим жаҳон ҳамжамиятига мамлакатимизни ўзига хос ракурсларда кўрсатишга, юртимизнинг кутилмаган қирраларини намойиш этишга ҳаракат қиламиз. Ҳар бир тадбир одамларда чинакам қизиқиш уйғотади — улар Ўзбекистонни ўзлари учун янгидан кашф этишади», деб ёзди Саида Мирзиёева кўргазма ҳақида.

«Мана, бугун Парижни «Замонлар оша нигоҳ: Худойберган Девонов мероси» кўргазмасига таклиф қилмоқдамиз. Кўргазма Марказий Осиёдаги биринчи профессионал фотограф ва кинотасвирчи, юртимиздаги илк фото ва видео лаборатория асосчиси томонидан олинган 34 та ноёб кадрдан иборат. Бу — маданий ўзлигимизни ифода этувчи ташаббуслардан бири, қадриятларимиз ва анъаналаримизни англаш учун бебаҳо тарихий манба», деб қўшимча қилди у.

Саида Мирзиёеванинг таъкидлашича, парижликлар улкан архивнинг бир қисми бўлган ушбу фотоколлекциядаги кўплаб суратларнинг илк томошабинига айланишади. Мазкур ноёб суратлар илгари на мамлакатимизда, на хорижда намойиш этилган. Уларда ўтмишнинг бетакрор лаҳзалари — Хоразмнинг кундалик ҳаёти, урф-одатлари, меъморчилиги ва одамлар турмуши акс этган.
«Экспозиция тарихимизнинг ноёб саҳифаларини очиб беради, маданий меросимиз нақадар ранг-баранг ва бой эканини намоён этади», деди Саида Мирзиёева.
Мавзуга оид
10:07 / 23.05.2026
Эйфель минорасининг бир қисми аукционда сотилди
23:08 / 21.05.2026
Париж Фаластин халқига фахрий фуқаролик бермоқчи
21:22 / 18.05.2026
Саида Мирзиёева Лондонда нуфусли халқаро молия ташкилотлари раҳбарлари ва сиёсатчилар билан учрашувлар ўтказди
18:18 / 18.05.2026