Прогнозларга кўра, 2030 йилга бориб, Ўзбекистонда йилига 7 миллиард куб метр сув етишмовчилиги кузатилади, бу айни пайтдаги ҳажмнинг 25 фоизи деганидир. 2050-йилга бориб эса мазкур кўрсаткич икки баробар ошади, яъни сув тақчиллиги 15 миллиард куб метрга етади. Табиийки, сув ресурсларининг тобора ошиб бораётган тақчиллиги мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишида жиддий тўсиқ бўлиши мумкин.
Аслида, Ўзбекистон сувдан фойдаланиш самарадорлигини оширишда катта захираларга эга. Сувнинг асосий истеъмолчиси қишлоқ хўжалиги соҳаси бўлиб, унда самарасиз ҳисобланадиган анъанавий «жўякли» суғориш усули ҳанузгача кенг қўлланади. Бундан ташқари, экинларни суғоришда фойдаланиладиган сув ресурсларининг учдан бир қисмидан кўпроғи табиий қопламали ирригация тармоқларида йўқотилади. Шу боис, самарали сув тежовчи технологияларни кенг жорий этиш ва ирригация тармоқларида сув исроф бўлишини кескин камайтириш яқин келажакда кутилаётган сув тақчиллиги муаммосининг ягона ечимидир.
Асосий муаммолар: ерости сувлари камайиши, иқлим ўзгариши ва Қўштепа канали
Ўзбекистоннинг ерусти сув ресурслари танқис ҳудудларида боғбонлар ва сабзавот етиштирувчилар плантацияларни суғориш учун артезиан горизонтларидан, яъни 5-10 метрдан 200 метргача бўлган чуқурликдан сув олишади. Артезиан сувлари энг муҳим фойдали қазилмалар сирасига киради ва ушбу «олтин захира»дан ортиқча фойдаланиш ичимлик суви тақчиллигига олиб келиши аниқ.
Расмий манбаларга кўра, мамлакатнинг етти вилоятида ерости сувлари сатҳи пасайиши кузатилган: Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларининг қатор туманларида ерости сувлари сатҳи 5 метргача пасайган. Натижада, 2023 йилнинг сентябрида ерости сувлари сатҳи пасайиб бораётган 23 туманда қудуқларни бурғулашга нисбатан мораторий жорий этилди.
Сув масаласида Ўзбекистоннинг трансчегаравий қарамлик даражаси жуда юқори – мамлакат сув ресурсларининг атиги 20 фоизи ўзимизда, қолган катта қисми эса қўшни давлатларда шакллланади. Мамлакат ташқарисидан кириб келадиган икки асосий дарё — Сирдарё ва Амударёларни сув билан таъминловчи музликлар қисқариши ушбу дарёлардаги сув ҳажмининг камайишига олиб келмоқда. Зеро, сўнгги 50 йил ичида иқлим ва антропоген ўзгаришлар туфайли Сирдарё ва Амударёдаги сув ҳажми 20 фоизга
















