Хоминаий: Эрон қўшинлари жанговар шай ҳолатда
Эрон олий раҳбари мамлакат армиясини шай ҳолатга келтирди ва қўшни давлатларни АҚШ эҳтимолий ҳужумини қўллаб-қувватлаш оқибатларидан огоҳлантирди. Айни пайтда Теҳрон билвосита музокараларга тайёр.

Фото: WANA/Handout via REUTERS
Эрон олий раҳбари оятуллоҳ Али Хоминаий Қўшма Штатлар томонидан ҳужум бўйича хавотирлар фонида мамлакат қуролли кучларини жанговар шай ҳолатга келтирди, дея маълум қилди Reuters агентлигига эронлик юқори лавозимли амалдор 6 апрел, якшанба куни.
Агентлик манбасига кўра, Эрон қўшни давлатлар – Ироқ, Кувайт, Қатар, БАА, Туркия ва Баҳрайнга мактуб йўллаб, АҚШнинг ҳужумини ҳар қандай қўллаб-қувватлаш, жумладан, АҚШ ҳарбий кучларига ҳаво ҳудудини бўшатиб бериш Теҳронга нисбатан душманлик ҳаракати сифатида баҳоланиши ва «жиддий оқибатларга олиб келиши» ҳақида огоҳлантирган.
Шу билан бирга, аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трампнинг тўғридан тўғри музокаралар ўтказиш ҳақидаги талабини рад этган Хоманаий рақиб давлатлар ўртасидаги узоқ йиллик алоқа канали бўлган Уммон орқали билвосита музокараларни давом эттирмоқчи, деди Reuters агентлигига эронлик расмий. Бундай музокаралар яқин келажакда бошланиши мумкин, агар Қўшма Штатлар уларни қўллаб-қувватласа, дея қўшимча қилди у.
«Биз Эронга қарши қаттиқ санкцияларни бекор қилиш эвазига ишончни мустаҳкамлаш мантиғига асосланиб, ядровий дастуримиз ва санкцияларни бекор қилиш бўйича музокараларни қайта бошлашга тайёрмиз», деди мамлакат ташқи ишлар вазири Аббос Арақчи ва Эрон «миллий манфаатлари ва суверенитетини ҳимоя қилишда қатъий» эканини қўшимча қилди. Эрон президенти Масъуд Пизишкиён аввалроқ Теҳрон «тенг шартларда, таҳдидларсиз суҳбат ўтказилишини» исташини айтган эди.
Тавсия этамиз
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов
Ўзбекистон | 19:45 / 15.04.2025
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?
Ўзбекистон | 19:31 / 15.04.2025
Жонни хатарга қўйиб... “Ошқозон”сиз озиш орзуси ҳақида
Жамият | 17:46 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ремонтада бўлмади. «Арсенал» «Реал»ни тождан маҳрум этди
Спорт | 03:04
-
Лондон ва Париж мигрантлар алмашинуви бўйича келишувни муҳокама қилмоқда
Жаҳон | 01:01
-
Россияда давлатга хиёнат учун судланганлар сони СССР давридан бери рекорд кўрсаткичга чиқди
Жаҳон | 00:29
-
Хоразмда фуқароларга сохта диплом олиб берган шахс ушланди
Жамият | 23:57 / 16.04.2025
Мавзуга оид

21:53 / 15.04.2025
Эроннинг ядро дастури: Трамп нега ўзи барбод қилган битимни тикламоқчи?

17:26 / 15.04.2025
The Guardian: АҚШ Эронга уран захирасини Россияга топширишни таклиф қилди

12:30 / 15.04.2025
Эрон ташқи ишлар вазири Арағчи Москвага ташриф буюради

16:43 / 13.04.2025