Reuters: Трампни танқид қилаётган давлат хизматчиларини кузатишда сунъий интеллектдан фойдаланилмоқда
Сунъий интеллект ходимлар ўртасидаги қўнғироқ ва ёзишмаларни таҳлил қилиб, Трамп ва унинг дастурига нисбатан душманона муносабатни аниқлашда ёрдам беради.

Фото: AP
Илон Маск раҳбарлик қилаётган Ҳукумат самарадорлиги департаменти (DOGE) ходимлари АҚШ президенти Доналд Трампга нисбатан садоқатсизлик аломатларини аниқлаш мақсадида сунъий интеллектдан фойдаланиб камида битта федерал агентликнинг хабарларини кузатмоқда. Бу ҳақда Reuters агентлиги ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Бундан ташқари, DOGE ходимлари мулоқот учун Signal мессенжеридан фойдаланяпти, «бу эса қайдларни юритиш қоидаларини потенциал бузиш ҳисобланади, чунки ушбу мессенжерда хабарлар маълум вақт ўтгач ўчиб кетиши мумкин».
Маълумотларга кўра, сунъий интеллект ва Signal мессенжеридан фойдаланилиши киберхавфсизлик бўйича мутахассислар орасида «хавотирларни кучайтирган». Уларнинг фикрича, Маск ва Трамп маъмурияти сунъий интеллект ёрдамида тўпланган маълумотлардан «ўз манфаатларини илгари суриш ёки сиёсий сабабларга асосланган таъқибларда» фойдаланиши мумкин.
Reutersʼнинг ёзишича, Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлигида Трамп вакиллари айрим ходимларга Маскнинг жамоаси АҚШ президенти ва DOGE раҳбарига нисбатан душманона муносабатда бўлганларни аниқлаш учун хабарларни мониторинг қилишда сунъий интеллектни жорий этаётганини айтган.
Илон Маск — Доналд Трампнинг асосий маслаҳатчиларидан бири. У Трамп АҚШнинг 47-президенти сифатида лавозимга киришганидан кейин Ҳукумат самарадорлиги департаменти раҳбарига айланди. DOGE Америка ҳукуматининг иш самарадорлигини ошириш, жумладан, «самарасиз» амалдорларни ишдан бўшатиш билан шуғулланади. Январ ойида иш бошлаган департамент 1,5 йилдан кейин фаолиятини тўхтатиши керак. CNN’нинг март ойидаги ҳисоб-китобларига кўра, DOGE фаолияти давомида федерал агентликлардан 121 мингдан ортиқ одам ишдан бўшатилган.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Сув хўжалиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар тўғрисида видео юборганлар рағбатлантирилади
Ўзбекистон | 13:50
-
Россия ички ишлар вазири «фойдасиз» мигрантларни чиқариб юборишга чақирди
Жаҳон | 13:48
-
Ироқдаги фуқароларини эвакуация қилаётган АҚШ, ФСБ ва Telegram можароси ҳамда инқирозга юзланаётган Исроил армияси – кун дайжести
Жаҳон | 13:22
-
Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
Иқтисодиёт | 13:17
Мавзуга оид

00:07 / 10.06.2025
Британияда 400 мингдан ортиқ давлат хизматчиси сунъий интеллектдан фойдаланишга ўқитилади

18:26 / 09.06.2025
Хитойдаги муҳим имтиҳонлар пайтида сунъий интеллект иловалари ўчириб қўйилди

19:01 / 03.06.2025
Microsoft 6 минг ходимини ишдан бўшатганидан кейин юзлаб ишчиларини қисқартирди

14:40 / 02.06.2025