Жаҳон | 09:22 / 08.04.2025
2354
2 дақиқада ўқилади

Европа Иттифоқи Трамп божларига икки босқичда жавоб қайтаради

Европа Иттифоқи АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан алюминий ва пўлат импортига жорий этилган божларга қарши чоралар кўришга тайёрланмоқда. Европа томонининг илк қарши чоралари 15 апрел куни кучга кириши мумкин.

Фото: trouw.nl

Бу ҳақда «РБК-Украина» Европа Комиссиясининг савдо ва иқтисодий хавфсизлик бўйича комиссари Марош Шефчович баёнотига таяниб, Европа Иттифоқи матбуот хизматига асосланиб хабар берди.

Шефчовичнинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи АҚШ билан импортга ўзаро божлар масаласида музокаралар столига ўтиришга тайёр, фақатгина Америка томони ҳам шунга тайёр бўлган тақдирда. Бироқ у бу йўналишда АҚШ билан ҳамкорлик вақт ва куч талаб қилишини тан олди. Шунинг учун ЕИ кутиб турмасдан, аллақачон Трампнинг божларига жавоб қайтаришни бошлайди.

«ЕИ музокараларга афзаллик беради ва мулоқот учун очиқ, бироқ биз абадий кута олмаймиз. Мазкур масалада сезиларли илгарилаш бўлмагунича, биз уч йўналишда иш олиб борамиз: аксил чоралар орқали манфаатларни ҳимоя қилиш, янги келишувлар орқали савдони диверсификация қилиш ва айланма савдо схемаларининг олдини олиш», — деди еврокомиссар.

АҚШнинг пўлат ва алюминийга жорий қилган божларига жавоб тариқасида ЕИ аллақачон бир қатор қарши чоралар ишлаб чиққан ва улар бу ҳафта кўриб чиқилади.

«Биз ЕИга аъзо давлатлар ва 660 та манфаатдор томонлардан фикр-мулоҳазалар олдик. Барча маълумотларни пухта таҳлил қилдик ва аксил чоралар рўйхатини тайёрлаб, юкламани ЕИ мамлакатлари ўртасида мувозанатли тақсимладик», — деб қўшимча қилди Шефчович.

АҚШ божларига қарши чоралар бўйича овоз бериш 9 апрел куни белгиланган, якуний қарор қабул қилиниши эса 15 апрелга режалаштирилган. Еврокомиссарнинг айтишича, биринчи босқичдаги чоралар айнан шу куни кучга киради, қолган қисми эса 15 майдан амалга оширилади.

Европа Иттифоқи, шунингдек, Ҳиндистон, Индонезия, Таиланд, Филиппин ва Форс кўрфази давлатлари каби ҳамкорлар билан савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни мустаҳкамлашни ҳамда айланма савдо усулларидан Европа бозорини ҳимоя қилишни мақсад қилмоқда.

Мавзуга оид

Эълонлар

“Uzbekinvest"да глобал иқтисодий трендлар муҳокамасига бағишланган Илмий-амалий кенгашнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани