Америкаликлар Трампнинг божлари сабаб озиқ-овқат маҳсулотларини ғамлашга киришди
АҚШ аҳолиси божлар туфайли нархлар кескин ошиб кетишидан хавотирда. Шу боис улар узоқ муддат сақланадиган озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини шакллантирмоқда.

Фото: REUTERS
Кўплаб америкаликлар Доналд Трамп томонидан жорий этилган импорт божлари АҚШда кундалик товарлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг кескин ошишига олиб келишидан хавотирда. Шу боис улар ҳар эҳтимолга қарши ўзларига керак бўлган ёки керак бўлиб қоладиган товарларни тўплаш учун дўконларга югуришмоқда, деб ёзади The Independent.
The Foundation тадқиқот ташкилотининг баҳолашича, янги божлар америкаликларга яқин ўн йилда 3,1 триллион доллар зарар келтиради. Ва бу 2025 йилнинг ўзида ҳар бир уй хўжалигига қўшимча 2,1 минг доллар солиқ солинишига олиб келади. Yake Budget Lab таҳлил марказининг ҳисоб-китобларига кўра, Америкадаги уй хўжаликлари 2026 йилдан бошлаб ҳар йили 3,8 минг доллар кўпроқ пул сарфлашни бошлайди. Масалан, гуруч нархи яқин вақтларда 10,3 фоизга, сабзавотлар эса 4 фоизга қимматлашиши мумкин.
Ваҳимага тушаётган кўплаб истемолчиларнинг таъкидлашича, узоқ муддат сақланадиган озиқ-овқат маҳсулотларини ғамлаб қўйиш молиявий қийинчиликларни бироз енгиллаштириши мумкин. Шу боис истеъмолчилар Costco, Walmart ва бошқа дўконлар тармоқларидан тиш пастаси, совун, сув, гуруч, консервалар, зайтун ёғи, шарбатлар, ун, музлатилган пицца ва бошқа кўплаб маҳсулотлар харидини оширган.
Consumer Technology Association прогнозларига кўра, нафақат озиқ-овқат маҳсулотлари, балки технологик товарлар, жумладан, смартфонлар, ноутбуклар, ўйин консоллари нархи ҳам сезиларли даражада қимматлашади.
Тавсия этамиз
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Москвада шаҳарни билишини исботлаб бермаган таксичилар жаримага тортилади
Жаҳон | 20:35 / 27.05.2025
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
Ўзбекистон | 17:00 / 27.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Маскка Оқ уйнинг олтин калитини топширди
Жаҳон | 02:03
-
Россиянинг БМТдаги доимий вакили Москва Украинага қарши «абадий» урушишга тайёрлигини маълум қилди
Жаҳон | 01:01
-
Францияда 1 июлдан болалар юрадиган жойларда тамаки чекиш тақиқланади
Жаҳон | 23:26 / 30.05.2025
-
АҚШ Олий суди Трампга Байденнинг миграция дастурини бекор қилишга рухсат берди
Жаҳон | 22:54 / 30.05.2025
Мавзуга оид

22:54 / 30.05.2025
АҚШ Олий суди Трампга Байденнинг миграция дастурини бекор қилишга рухсат берди

19:04 / 30.05.2025
Reuters: АҚШ божлари сабаб дунё компаниялари кўрган зарар 34 млрд доллардан ошди

18:22 / 30.05.2025
Украинанинг тинчлик меморандуми мазмуни маълум бўлди

16:07 / 30.05.2025