АҚШ суди AP'нинг Овал кабинетга кириш ҳуқуқини тиклашни буюрди
АҚШ Конституциясига киритилган биринчи тузатиш ҳукуматга журналистларнинг қарашлари туфайли уларга киришни чеклашга рухсат бермайди, деди судя. У AP'га Овал офисдаги брифингларда қатнашишга қўйилган тақиқни бекор қилишни буюрди.

Фото: X / Karoline Leavitt
АҚШ суди Оқ уйга Associated Press (AP) журналистларининг Овал кабинет, Air Force One президент самолёти ва бошқа жойларга киришини тиклашни буюрди — бунда улар бошқа журналистлар учун ҳам очиқ бўлиши ҳисобга олинади. Федерал судя Тревор Макфадден 8 апрел, сешанба куни ўз қарорини қабул қилишда сўз ва матбуот эркинлигини кафолатловчи АҚШ Конституциясига киритилган Биринчи тузатишга таянганини айтди.
Судя Макфадденнинг айтишича, АҚШ Конституциясига кўра, агар ҳукумат баъзи журналистларга эшикни очиб қўйса, унда бошқаларига қарашлари туфайли уни ёпа олмайди.
Ҳукумат 13 апрелгача апелляция шикояти бериши керак.
Associated Press ходимларига феврал ойи ўрталарида Оқ уйнинг Овал кабинети ва "1-рақамли борт"га кириши тақиқланган эди, чунки таҳририят Трампнинг буйруғига қарамай, ўз нашрларида Мексика кўрфази номини Америка кўрфазига ўзгартиришдан бош тортди. Оқ уй матбуот хизмати агентликни «дезинформация»да айблади.
Ушбу қарор туфайли AP 21 феврал куни АҚШ президенти Доналд Трампнинг уч юқори мартабали ёрдамчиси (Оқ уй аппарати раҳбари Сюзан Уайлс, унинг ўринбосари Тейлор Будович ва Оқ уй матбуот котиби Кэролайн Ливитт)га қарши судга даъво аризаси берди. Даъво аризасида Овал кабинетга ва президент самолёти бортига киришнинг рад этилиши АҚШ Конституциясига киритилган биринчи тузатишни бузганлиги айтилган, бу энди федерал судя Тревор Макфадден томонидан тасдиқланди.
Тавсия этамиз
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
“Gentra – қоронғилик тимсоли” – Миршакар Файзуллоев
Ўзбекистон | 19:25 / 20.04.2025
АҚШда бир ой ичида минглаб талабаларнинг визалари бекор қилинди
Жаҳон | 23:47 / 18.04.2025
Тошкент вилоятидаги баъзи йўлларда рухсат этилган тезлик 80 км/соатгача чекланди
Ўзбекистон | 23:28 / 18.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Истанбул яқинида зилзила содир бўлди
Жаҳон | 15:48
-
Ўзбекистон президенти Россия ташқи ишлар вазирини қабул қилди
Ўзбекистон | 14:50
-
Урушни музлатмоқчи бўлаётган Путин ва Трампга қарши чиққан АҚШ университетлари — кун дайжести
Жаҳон | 14:20
-
Трампнинг тинчлик режаси бўйича Украина ва Россияга нима таклиф қилингани маълум бўлди
Жаҳон | 13:52
Мавзуга оид

14:20
Урушни музлатмоқчи бўлаётган Путин ва Трампга қарши чиққан АҚШ университетлари — кун дайжести

13:52
Трампнинг тинчлик режаси бўйича Украина ва Россияга нима таклиф қилингани маълум бўлди

09:05
Трамп Хитой товарларига бож тўловларини пасайтиришини эълон қилди

22:46 / 22.04.2025