Жаҳон | 22:13 / 11.04.2025
2786
2 дақиқада ўқилади

Трамп тарифлари инвесторларнинг АҚШ облигация бозорларидан қочишига олиб келди

Инвесторлар умумий ҳисобда 16 миллиард долларни Америка фондларидан қайтариб олди, бу рекорд кўрсаткич.

Фото: AP

Таваккал (junk) облигациялар ва кредитларга сармоя киритувчи фондлар ўтган ҳафтада Қўшма Штатлардан капитал оқимининг мисли кўрилмаган даражасини кузатди, деб ёзди Financial Times.

Инвесторлар умумий ҳисобда 16 миллиард долларни Америка фондларидан қайтариб олган. JPMorgan маълумотларига кўра, бу рекорд даражадаги кўрсаткич.

Бозорнинг ушбу сегментидан оммавий чиқиб кетиш Трамп 2 апрелда АҚШ асосий савдо ҳамкорларига йирик тарифларни эълон қилганидан кейин бошланди. Инвесторлар иқтисодий пасайишдан қўрқиб, маблағларни нақдлаштиришга шошилишди.

Инвесторлар иқтисодий пасайишдан қўрқмоқда ва хавфсизроқ активларни изламоқда. 10 апрель куни тарифлар кечиктирилиши ҳақидаги хабарлардан кейин бозорларнинг қисқа муддат тикланишига қарамай, эртаси куни яна пессимизм қайтди. Сабаби, Хитой товарларига универсал 145 фоизлик божлар бўйича хавотирлар, бу нафақат ўсишни секинлаштириши, балки дунёдаги энг йирик иқтисодиётда рецессияни келтириб чиқариши мумкин.

Инвесторларнинг оммавий чиқиши таваккал қимматли қоғозлар нархининг кескин пасайишига олиб келади. Кредит рейтинги заиф бўлган фирмалар қарз эвазига яшайди - улар пул йиғиш учун облигация чиқаради. Аммо инвесторлар таваккал қилиш иштаҳасини йўқотганда, қарз берадиган ҳеч ким қолмайди - ёки фақат катта фоиз ставкаларида берилади. Бу банкротликларга, кейин эса банкротликларнинг занжирли реакциясига олиб келиши мумкин. Йўқотишлар тўпланиб, тарқалса, у кредитлашни, инвестицияларни камайтиради ва иқтисодиётни музлатиб қўяди. Одамлар ишини, компаниялар буюртмаларни йўқотади.

Мавзуга оид

Эълонлар

“Uzbekinvest"да глобал иқтисодий трендлар муҳокамасига бағишланган Илмий-амалий кенгашнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани