Украина иккинчи F-16 қирувчи самолётини йўқотди
26 ёшли учувчи ҳалок бўлди. Ҳолат тафсилотлари ўрганилаётгани таъкидланмоқда.

Фото: Evgeniy Maloletka / AP
Украина ҳарбий-ҳаво кучлари Американинг F-16 қирувчи самолёти ҳалокатга учрагани ҳақида хабар берди. 26 ёшли учувчи Павел Иванов 12 апрель куни жанговар топшириқни бажараётиб ҳалок бўлди.
«Украиналик учувчилар жанговар топшириқларни бажариш чоғида ҳар сафар ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, максимал даражада инсоний ва техник имкониятларни ишга солади. Павел ҳам улардан бири эди. Фожианинг барча ҳолатлари ўз ишини бошлаган идоралараро комиссия томонидан аниқланмоқда», дейилади хабарда.
Павел Ивановнинг ўлимини Украина президенти Володимир Зеленский ҳам тасдиқлади.
«Бугун, афсуски, капитан Павел Иванов F-16 самолётида жангда ҳалок бўлди. Йигит 26 ёшда эди. Оиласига ва Павелнинг барча укаларига ҳамдардлик билдираман. Ушбу жанговар вазият бўйича ҳарбий ҳисоботлар керак. Биз барча ҳолатларни ўрганмоқдамиз», деди у.
Бу F-16 самолётининг расман тасдиқланган иккинчи ҳалокатидир. 2024 йил август ойида Украина йирик ракета ҳужумини қайтариш пайтида биринчи F-16 самолётини йўқотди. Учувчи Алексей Мес ҳалок бўлди. Кейинроқ самолёт хатолик туфайли Украина томонидан уриб туширилган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар тарқалди. Украина бу версияни расман тасдиқламади. Ҳалокатдан сўнг Украина ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони Николай Олешчук ишдан бўшатилди.
Россия матбуоти йўқ қилинган F-16 самолётлари сони кўпроқ эканлигини даъво қилади, бироқ бу маълумотлар тасдиқланмаган. Хусусан, тарғибот манбалари 2024 йил октябрь ойида Украинага топширилган олтита F-16 самолётидан бештаси самарали жанговар ҳаракатларни бажармасдан йўқотилганини ёзган. Шунингдек, 2024 йил сентябрида Россия ҳарбийлари «гўё тўртта F-16 қирувчи самолётини йўқ қилгани» ҳақида хабар берилганди, бироқ бунга ҳам далил келтирилмади.
2024 йил декабрь ойида Украина Даниядан F-16 қирувчиларининг иккинчи партиясини олди. Умуман олганда, Дания Украинага 19 та F-16 қирувчисини бермоқчи эди.
Тавсия этамиз
“Gentra – қоронғилик тимсоли” – Миршакар Файзуллоев
Ўзбекистон | 19:25 / 20.04.2025
АҚШда бир ой ичида минглаб талабаларнинг визалари бекор қилинди
Жаҳон | 23:47 / 18.04.2025
Тошкент вилоятидаги баъзи йўлларда рухсат этилган тезлик 80 км/соатгача чекланди
Ўзбекистон | 23:28 / 18.04.2025
Орол денгизининг қуриган туби йилдан йилга кўтарилиб бораётгани аниқланди
Ўзбекистон | 19:14 / 18.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳокимларнинг гаровида қолаётган соҳа. Мақбуллаштириш жараёнидаги бедодликлар – уч фермер мисолида
Ўзбекистон | 13:29
-
Шавкат Мирзиёев ҳоккейчилар ва енгил атлетикачиларни ютуқлари билан табриклади
Спорт | 13:23
-
Трампнинг Украина бўйича режаси баъзи шартлари эълон қилинди – ОАВ
Жаҳон | 13:15
-
Исроилнинг асл мақсади, вафот этган Рим папаси ва Украина урушидан чарчаган АҚШ — кун дайжести
Жаҳон | 13:04
Мавзуга оид

13:15
Трампнинг Украина бўйича режаси баъзи шартлари эълон қилинди – ОАВ

13:04
Исроилнинг асл мақсади, вафот этган Рим папаси ва Украина урушидан чарчаган АҚШ — кун дайжести

10:34
Путин биринчи марта Украина билан тўғридан тўғри музокаралар ўтказишни таклиф қилди

21:01 / 21.04.2025