ЕИ АҚШ тарифларига қарши жавоб чораларини қабул қилишни вақтинча тўхтатди
АҚШ Европа Иттифоқи учун «ўзаро тарифлар»ни кечиктиргандан сўнг, Европа Иттифоқи АҚШ маҳсулотларига божхона тўловлари бўйича жавоб чораларига пауза эълон қилди.

Фото: Globallookpress
«Европа Иттифоқи АҚШ ва ЕИ ўртасидаги музокаралар учун вақт ва жой бериш мақсадида АҚШнинг асоссиз савдо тарифларига жавобан кўрилган чораларни тўхтатди», — дейилади Европа комиссиясининг 14 апрел, душанба кунги матбуот-релизида.
Таъкидланишича, ўтган ҳафта Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен томонидан эълон қилинган ЕИнинг жавоб чораларини қабул қилишдаги пауза 15 апрелдан кучга киради.
«Европа Иттифоқининг АҚШнинг Европа Иттифоқи пўлат ва алюминий импортига божлари билан боғлиқ режалаштирилган жавоб чораларини 90 кунгача тўхтатувчи ушбу қарор АҚШнинг ўзаро тарифларни 90 кунга кечиктиришига жавобан қабул қилинди», дейилади ҳужжатда. Таъкидланишича, умумий ҳисобда тўхтатилган ЕИ қарши чоралари АҚШнинг 21 миллиард евролик экспортига тегишли.
Шу билан бирга, АҚШнинг Европа Иттифоқидан импорт қилинадиган маҳсулотларга божларни ошириши муносабати билан қабул қилиниши мумкин бўлган Европа Иттифоқининг жавоб чораларини тайёрлаш бўйича ишлар давом этмоқда. «Европа Иттифоқи АҚШ тарифларини асоссиз ва зарарли деб ҳисоблайди, бу ҳар икки томон учун ҳам, жаҳон иқтисодиётига ҳам иқтисодий зарар етказиш хавфи бор», — дейилади пресс-релизда.
Қайд этилишича, 14 апрел куни Еврокомиссия иккита ҳужжат қабул қилган: АҚШ божларини оширганлиги муносабати билан ЕИ томонидан жавоб чораларини жорий этиш ва бу чораларнинг кучга киришини 2025 йил 14 июлгача кечиктириш.
Тавсия этамиз
Тошкентда энди автомобилни онлайн рўйхатдан ўтказиш мумкин
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Лондонда тинчлик музокаралари барбод бўлди
Жаҳон | 21:29 / 23.04.2025
Хитой Ойда АЭС қуриш режасини тасдиқлади
Жаҳон | 17:06 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистоннинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 17:10
-
Хусусий клиникаларни текшириш бўйича ССВнинг ваколатлари кенгайтирилиши мумкин
Ўзбекистон | 17:00
-
Гуржистон собиқ бош вазири ва ҳукмрон партия раиси Ираклий Гарибашвили сиёсатдан кетишини эълон қилди
Жаҳон | 16:50
-
Балашихада портлаш оқибатида бош штаб генерали ҳалок бўлди
Жаҳон | 15:26
Мавзуга оид

13:55
Очликка рўпара бўлган Ғазо, санкциялардан халос бўлишга уринаётган Сурия ва Россиянинг Қирғизистонга таҳдиди — кун дайжести

13:33
Украина тинчлик режаси бўйича 5 та талабини АҚШга маълум қилди

13:32
Apple АҚШ бозори учун iPhone ишлаб чиқаришни Ҳиндистонга кўчирмоқчи

09:59