Хоразмда уч қаватли савдо дўконида ёнғин чиқди
Ёнғинни ўчиришга 5 та ёнғин-қутқарув экипажи ва иккита ёрдамчи сув ташиш техникаси жалб этилган.

Фото: Видеодан кадр
Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Ҳазорасп туманида содир бўлган ёнғин юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, 17 апрел куни соат 16:04 да Хоразм вилояти ФВБга Ҳазорасп тумани,«Темирчи маскан» МФЙда жойлашган уч қаватли савдо дўконида ёнғин юз бераётгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 16:11 да ёнғин жойига етиб борган, соат 16:39 да ёнғин ўраб олинган ва соат 17:10 да ўчирилган.
Ёнғин натижасида савдо дўконнинг 280 метр квадрат майдонда томи, шифти, ички қисми ва жиҳозлари ёниб, зарарланган. Тезкор ҳаракатлар натижасида савдо дўконининг 200 метр квадрат майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.
«Ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этганлар қайд этилмади», — дейилади хабарда.
Таъкидланишича, ёнғинни бартараф этишган 5 та ёнғин-қутқарув экипажи ва иккита ёрдамчи сув ташиш техникаси жалб этилган. Воқеа жойига вилоят ва туман ФВБ раҳбар ходимлари етиб борган.
Аввалроқ Тошкентда ёнғин чиққан уйда икки йигит пичоқлангани маълум бўлган эди.
Тавсия этамиз
🔴 LIVE: ОТМга кириш имтиҳонлари қандай ўтади? – Kun.uz'да қабулга оид энг муҳим саволлар юзасидан жонли эфир
Ўзбекистон | 10:25
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Германия Эроннинг Қатардаги АҚШ базасига ҳужум қилиш режалари ҳақида билмаган
Жаҳон | 12:11
-
Исроил Эрон билан урушда сулҳга эришилганини тасдиқлади
Жаҳон | 11:52
-
Электр истеъмоли юқори 18 та тармоқ ўзини ўзи энергия билан таъминлайдиган тизимга ўтказилади
Ўзбекистон | 11:49
-
Эрон ташқи ишлар вазири Исроилга қарши амалиётлар якунига эътибор қаратди
Жаҳон | 11:44
Мавзуга оид

17:05 / 14.06.2025
Дубайдаги 77 қаватли бинода ёнғин: қарийб 4 минг киши эвакуация қилинди

13:46 / 10.06.2025
Амирсой ҳудудидаги ресторан ёниб кетди

10:53 / 10.06.2025
Тошкентда бузилаётган эски бинода ёнғин содир бўлди

08:16 / 07.06.2025