Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пентагон узоқ масофага сузишга қодир экипажсиз сувости кемасини яратишни режалаштирмоқда
Мазкур сувости кемаси турли ҳажмдаги фойдали юкларни ташиши, разведка ишларини бажариши ва GPS бўлмаган муҳитда ҳам ишлай олиши керак.
АҚШ Мудофаа вазирлиги 1000 денгиз мили (1852 километр) масофага кучли жанговар снарядларни етказишга қодир экипажсиз бошқариладиган йирик сувости кемасини яратиш масаласини кўриб чиқмоқда.
Ҳозирда Пентагоннинг инновацион мудофаа бўлинмаси ушбу талабга жавоб берадиган лойиҳаларни тақдим эта оладиган компанияларни излаяпти.
«Амалдаги экипажсиз сувости қурилмалари масофа ва юк кўтариш қуввати бўйича чекловларга эга бўлиб, баъзи ҳарбий операцияларда муҳим ресурсларни самарали жойлаштиришга тўсқинлик қилмоқда. Мудофаа вазирлиги катта юк ташиш имконияти ва узоқ масофага ҳаракатлана оладиган, тижорий жиҳатдан мавжуд ва намойиш учун тайёр бўлган тизимларни изламоқда», — дейилади Пентагон бўлинмаси баёнотида.
Экипажсиз бошқариладиган сувости кемаси турли ҳажмдаги фойдали юкларни ташиши, разведка ишларини бажариши, GPS бўлмаган муҳитда ишлай олиши керак.
Шунингдек, у 1000 денгиз милини босиб ўта олиши, 200 метрдан ортиқ чуқурликка шўнғиши ва автоном равишда ҳаракатланиб, тўсиқ ёки тўқнашувлардан қочиш имкониятига эга бўлиши зарур.
Мавзуга оид
11:05 / 07.07.2026
Канада Германиядан 12 та замонавий сувости кемасини сотиб олади
08:19 / 01.07.2026
Денгизлар ҳукмдорлари: дунёдаги энг кучли 7 та сувости кемаси
17:54 / 30.06.2026
Миллий гвардия ва Пентагон икки йиллик ҳамкорлик режасини муҳокама қилди
06:40 / 15.06.2026