Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлиши кутилаётгани маълум қилинди
Фото: Kun.uz
«Ўзгидромет» 21 апрел, душанба куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, кечга томон қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +9...+11 даража, кундузи +21...+23 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +8...+13 даража, кундузи +23...+28 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +8...+13 даража, кундузи +20...+25 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, куннинг иккинчи ярмида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +7...+12 даража, кундузи +20...+25 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +8...+13 даража, кундузи +22...+27 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шамол шарқдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +7...+12 даража, кундузи +18...+23 даража бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, баланд тоғ ҳудудларида қорга айланиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +2...+7 даража, кундузи +10...+15 даража бўлади.
Мавзуга оид
09:59 / 23.12.2025
Ўзгидромет: инверсия жараёнлари фаоллашиб, ҳаво сифати ёмонлашиши мумкин
14:58 / 22.12.2025
Ҳафта давомида ҳаво бироз исиши, айрим ҳудудларда ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда
19:05 / 21.12.2025
Ўзгидромет 22 декабр учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди
12:09 / 19.12.2025