Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Орландода йўловчи самолётида ёнғин чиқди
Атлантага учиши керак бўлган Airbus А330 бортида 200 нафар йўловчи бўлган. Уларнинг барчаси эвакуация қилинган.

Фото: Видеодан кадр
Орландо халқаро аэропортида Delta Air Lines самолёти двигателида ёнғин чиқди. Fox35’нинг АҚШ Фуқаролик авиацияси федерал бошқармасига таяниб хабар беришича, ҳаво кемаси бортида бўлган барча эвакуация қилинган.
Идора маълумотларига кўра, ҳодиса 21 апрел куни эрталаб содир бўлган. Airbus А330 Атлантага учишга тайёрланган. Самолёт бортида 200 нафар йўловчи, шунингдек, 10 нафар борт кузатувчи ва икки учувчи бўлган.
Ҳаво кемаси ҳаракатни бошлаган вақтда двигателлардан бири аланганланиб кетган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган кадрлардан кўриш мумкинки, йўловчилари самолётни шишириладиган трап орқали фавқулодда тарк этган. Бу вақтда қутқарув хизмати ходимлари оловни ўчиришга киришган. Жабрланганлар тўғрисида маълумотлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари аниқланмоқда.
Аввалроқ Денвердан Эдмонтонга учаётган United Airlines тегишли самолёти фавқулодда қўндирилгани тўғрисида хабар берилганди. Бунга парвоз вақтида двигателларнинг бирида ёнғин чиққани сабаб бўлган.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Президент администрацияси раҳбарига 5 нафар ўринбосар лавозими жорий этилди
Ўзбекистон | 15:52
-
Мерц: АҚШ божлари Германия экспортига қаттиқ таъсир қилади
Жаҳон | 15:52
-
The Samarkand express поезди лойиҳаси учун 25 млн доллар инвестиция киритиляпти
Иқтисодиёт | 15:48
-
Ҳафта давомида иссиқ кучайиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 15:38
Мавзуга оид

09:35
Юнусободда ишлаб чиқариш цехида ёнғин рўй берди

22:37 / 13.07.2025
Британияда самолёт ҳавога кўтарилиш вақтида ҳалокатга учради

20:34 / 13.07.2025
Миробод туманида таъмирланаётган бинода, Юнусободда эса кўп қаватли уйда ёнғин чиқди

12:32 / 12.07.2025