Сеулда эркак пестицид пуркагич ёрдамида 21 қаватли бинога ўт қўйди
Ёнғинни уюштирган 60 ёшли эркак ўз жонига қасд қилиб, ўлимолди мактубини қолдирган.

Фото: Yonhap
Сеулда эркак 21 қаватли турар жой биносида ёнғин уюштирди, деб хабар беради Yonhap агентлиги. Ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлган.
Шунингдек, яна олти киши жароҳат олган бўлиб, уларнинг тўрт нафари — 50-80 ёш оралиғидаги фуқаролар шифохонага етказилган. Беморлар тутундан заҳарланиш ва нафас олиш қийинлашганидан шикоят қилган. Уларнинг икки нафари тутунга димиқиб қолмаслик учун тўртинчи қаватдан сакрашга мажбур бўлган.
Гумонланувчи бинога ўт қўйишда пестицид сепишга мўлжалланган пуркагичдан фойдаланган. Полиция маълумотларига кўра, ёнғинни 60 ёшли эркак уюштирган.
У ўз жонига қасд қилган ва ўлимолди мактубини қолдирган. Эркак унда қизидан бемор онасига ғамхўрлик қилишни сўраган. Мактуб ичида шунингдек, турмуш ўртоғининг даволаниши учун 50 минг вон (35 доллар) бўлган.
Эркакнинг жасади тўртинчи қаватдан топилган. Полициячиларнинг маълум қилишича, унинг бармоқ излари бинога ўт қўйишда фойдаланилган пуркагичдаги изларга мос келади.
Yonhap агентлигининг ёзишича, турар жой биносидаги ёнғинни ўчиришга 1,5 соатдан ортиқ вақт талаб этилган.
Тавсия этамиз
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Шаҳарларда йўл таъмирлаш ишлари фақат тунда амалга оширилади
Ўзбекистон | 17:20 / 16.05.2025
Камералар йўл чизиғини босганлик учун жарима ёзмайдиган бўлди
Ўзбекистон | 16:46 / 16.05.2025
14 йиллик қамоқдан президентликкача. Хосе Мухика ким эди?
Жаҳон | 16:05 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Путин билан гаплашмоқчи. У «„қон ҳаммоми“»ни тўхтатиш»ни муҳокама қилиши ҳақида ёзди
Жаҳон | 16:30
-
Мактабларда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари 24 май куни ўтказилади
Ўзбекистон | 15:31
-
Ню Йоркда Мексика ҳарбий кемаси Бруклин кўпригига урилди. Қурбонлар бор
Жаҳон | 15:18
-
ОАВ: Ҳамаснинг навбатдаги қўмондони Муҳаммад Синвар ҳам ўлдирилди
Жаҳон | 15:06
Мавзуга оид

09:10 / 17.05.2025
Намангандаги қабристонда ёнғин содир бўлди

07:49 / 16.05.2025
Тошкентда вагон таъмирлаш депосида ёнғин содир бўлди

21:56 / 15.05.2025
Наманганда газ заправкада «Жигули» ёниб кетди

16:42 / 14.05.2025